Линклар

Шошилинч хабар
16 сентябр 2024, Тошкент вақти: 20:32

Туркия ECO саммитига мезбонлик қилмоқда


Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ECO) саммити очилади.

Туркия, Эрон, Афғонистон, Покистон, Озарбайжон ва Марказий Осиёнинг беш давлатини бирлаштирувчи бу ташкилот минтақада савдо ва иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришни мақсад қилган.

Афғонистон, Покистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари йиғинида қатнашиш учун Истанбулга етиб боришган. Аммо Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг саммитда иштирок этиш-этмаслиги ҳақида хабарлар йўқ.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Туркия, Эрон ва Покистон томонидан 1985 йилда асос солинган. Ўзбекистон бу ташкилотга 1992 йилда аъзо бўлди.
XS
SM
MD
LG