Линклар

Шошилинч хабар
07 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:18

Аргентинада собиқ диктатор умрбод қамоққа ҳукм этилди


Аргентина суди собиқ диктатор Хорхе Виделни инсониятга қарши жиноятда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

85 ёшли Видел 1975-1981 йилларда Аргентинада ҳарбий режим давридаги қатағонлар бўйича жавобгарликка тортилган 30 кишининг биридир.

У ўтган асрнинг 70-йиллари ўрталарида Аргентинада ҳарбий хунтага раҳбарлик қилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Аргентинада ҳарбий режим йилларида камида 12 минг одам қийноқлардан нобуд бўлган ёки бедарак йўқолган.
XS
SM
MD
LG