Нефт оқиб кетиши¸ табиат ëнғинлари¸ сув тошқинлари¸ Ғалаба куни¸ футбол бўйича жаҳон чемпионати - бу суратлар 2010 йил ҳақида ҳикоя қилади.
2010 йил суратларда

1
Насроний православлар 19 январ Чўқинтириш (Крещение) кунида Москва яқинидаги Янги Иеруссалим монастири ëнида совуқ сувда чўмилишмоқда.
Озод Европа/Озодлик радиоси сурати

2
Дубайдаги дунëнинг энг узун осмонўпар Бурж Халифа биноси 4 январ куни бўлиб ўтган очилиш маросимида лазер нурлари билан ëритилмоқда.
Франс пресс учун Карим Соҳиб сурати

3
Ҳаитида рўй берган зилзиладан кейин 12 январ куни Порт-о-Пренсда аëл вайроналар остидан қутқарилмоқда. Ҳаити ҳукуматига кўра, зилзила натижасида 200 минг одам ўлган ва 1 миллиондан ортиқ одам бошпанасиз қолган.
Франс пресс учун Лисандро Суэро сурати

4
Сербия Православ Черкови янги патриархи, епископ Иринейга 23 январ куни Белград Черков соборида янги унвони берилмоқда.
Озод Европа/Озодлик радиоси учун Весна Андич сурати