Нефт оқиб кетиши¸ табиат ëнғинлари¸ сув тошқинлари¸ Ғалаба куни¸ футбол бўйича жаҳон чемпионати - бу суратлар 2010 йил ҳақида ҳикоя қилади.
2010 йил суратларда
18
4 июн куни Луизиана қирғоқларида ҳамма ëғи нефтга беланган чайка қуши топилди. British Petroleum (BP) ширкатига қарашли Мексика бўғозидаги нефт платформасида юз берган ҳалокат оқибатида кунига 800 тонна нефт денгизга оқиб кетаëтган ва бу атроф-муҳит ифлосланиши ва моддий зарарга сабаб бўлаëтган, Луизиана, Миссиссиппи, Алабама ва Флорида штатларида балиқчилик ва атроф-муҳитга жиддий зарар етиши мумкинлиги борасида хавотир билдирилган эди.
Франс пресс учун Вин МакНейми сурати
19
Жанубий африкалик футбол ишқибози 11 июн куни футбол бўйича 2010 йилги жаҳон чемпионати очилиш маросимидан олдин кичик вувузелани чалмоқда.
Франс пресс сурати
21
Россия православ черкови руҳонийси Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромида Союз ТМА-19 космик кемасига муваффақиятли парвоз тилаб ибодат қилмоқда.
Франс пресс учун Вячеслав Оселедко сурати
22
8 июл куни афғон қизи Кобулдаги қочоқлар лагерида вақтинчалик чодирнинг ташқарисида ўтирибди. 300 мингга яқин афғон ўз юртининг ичида бошқа жойларга жойлаштирилган, 3 миллионга яқини эса ташқарига, хусусан Покистон ва Эронга қочоқ сифатида чиқиб кетган.
Озод Европа/Озодлик радиоси сурати