Нефт оқиб кетиши¸ табиат ëнғинлари¸ сув тошқинлари¸ Ғалаба куни¸ футбол бўйича жаҳон чемпионати - бу суратлар 2010 йил ҳақида ҳикоя қилади.
2010 йил суратларда
31
30 август куни Кот Аддудага Покистондаги сув тошқинидан жабр кўрганларга ëрдам етиб келди. БМТ расмийларига кўра, Покистондаги тошқин ҳозирги пайтдаги энг катта офатдир.
Франс пресс учун Ориф Али сурати
32
Туркиядаги Адолат ва тараққиëт партияси лидери, Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафдорлари 3 сентябр куни Диярбакир шаҳрида оммавий йиғилишда қатнашишмоқда. Турклар 12 сентябр куни референдумда қатнашиб, мамлакат конституциясини Европа Иттифоқи талабларига мос келадиган ва нисбатан демократик қонунга айланишини қўллаб овоз бердилар.
Ройтерс учун Умид Бектош сурати
33
Афғонлар Панжшир водийсида мамлакат парламентига сайловлар арафасида овоз бериш учун керак бўладиган анжомларни эшакка ортишмоқда. Бу 2001 йилда Толибонлар ҳокимиятдан ағдарилганидан бери ўтказилаëтган иккинчи сайлов. 18 сентябрда берилган овозларнинг тўртдан бир қисми бир қанча сабаблар туфайли бекор қилинган эди.
Франс пресс учун Мара Шаҳ сурати
34
Москва мэри Юрий Лужков 18 сентябр куни оммавий ахборот воситаларига интервю бермоқда. 10 кундан кейин Россия президенти Дмитрий Медведев Лужковни “ишончни йўқотгани” учун лавозимидан четлатди.
Ройтерс учун Денис Синяков сурати