Нефт оқиб кетиши¸ табиат ëнғинлари¸ сув тошқинлари¸ Ғалаба куни¸ футбол бўйича жаҳон чемпионати - бу суратлар 2010 йил ҳақида ҳикоя қилади.
2010 йил суратларда
39
Аҳолини рўйхатга олувчилар 14 октябр куни Россиянинг Узоқ Шарқидаги Владивостокда анкета тўлдирмоқда. Аҳолини рўйхатга олиш кампанияси Россияда яшаëтган барча одамларни, жумладан чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаганларни ҳам рўйхатга олишни мақсад қилган.
Ройтерс учун Юрий Малцев
40
Хавфсизлик хизмати ходими 19 октябр куни Грознийдаги вайрон этилган парламент биноси ичида. Бир худкуш ва икки қуролли шахснинг пойтахт Грознийдаги Чеченистон парламенти биносига қилган ҳужуми оқибатида
чечен президенти Рамзан Қодировга кўра¸ икки қўриқчи милиционер ва парламент биносининг хўжалик ишлари мудири ўлдирилган¸ 17 одам жароҳатланган.
Ройтерс учун Казбек Басаев сурати
41
20 октябр куни Грузия президенти Михаил Саакашвили курорт шаҳар Батуми яқинида Қора денгизда сузмоқда. Грузия оммавий ахборот воситаларига кўра, Саакашвили тахминан 3 километрга сузиб борган.
Франс пресс учун Иракли Геденидзе
42
26 октябр куни реакторини ядровий ёқилғи билан тўлдиришга киришилган Эроннинг Бушеҳр шаҳридаги атом электр станцияси. Бу Эроннинг атом кучига эга бўлиш йўлидаги охирги қадамларидан бири эди.
Ройтерс/ИРНА учун Муҳаммад Бабаие сурати