Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:24

Янукович Ўзбекистонга янги элчи тайинлади


Украина президенти Виктор Янукович Юрий Савченкони Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Бу ҳақда Украина президентининг интернет сайтида маълум қилинди.

Савченко 2003 йил август ойидан бери Украина Вазирлар кабинетининг халқаро ҳамкорлик бошқармаси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган.

2010 йил июнида президент Янукович Украинанинг Ўзбекистон ва Тожикистондаги элчиси Вячеслав Похвальскийни лавозимидан бўшатган эди.
XS
SM
MD
LG