Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:01

Тошкент туркий тилли давлатлар интеграциясига тўсиқ бўлмоқда


Озарбайжон пойтахти Бокуда Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясининг (TURKPA) навбатдаги йиғилиши бошланди.

TURKPA Бош котиби Рамил Ҳасанов Ўзбекистон ва Туркманистоннинг ташкилотга тезроқ аъзо бўлиши истагини билдирди.

Abc.az сайтининг хабар қилишича, Рамил Ҳасанов Ўзбекистонни туркий тилли давлатлар интеграцияси жараёнига қўшилиш учун ҳеч қандай чора кўрмаëтганликда айблаган. TURKPA Бош котибининг айтишича¸ хусусан Ўзбекистон туркий тилли давлатлар интеграциясини беписанд қолдирмоқда.

Ҳозирда TURKPA ташкилотига Озарбайжон раислик қилмоқда.

2011 йил 1 январидан бошлаб раисликни Қозоғистон қабул қилиб олади.

Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеясини ташкил этиш ҳақидаги протокол Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг қонун чиқарувчилари томонидан 2009 йил феврал ойида Истанбул шаҳрида имзоланган.
XS
SM
MD
LG