Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:29

Назарбоевни 2020 йилгача президентликда қолдириш таклифи илгари сурилди


Қозоғистоннинг Ускамен шаҳрида бир гуруҳ жамоатчилик вакиллари мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевни 2020 йилгача сайловларсиз президентлик лавозимида қолдириш ташаббуси билан чиқди.

Мингга яқин жамоатчилик вакиллари ушбу ғояни амалга ошириш бўйича имзо тўплашга киришганликларини айтишмоқда. Мазкур масала бўйича миллий референдум ўтказиш учун 200 минг имзо керак бўлади.

70 яшар Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 21 йилдан буён бошқариб келади. Унинг ҳозирги президентлик муддати 2012 йилда тугайди. Ғоя ташаббускорларининг айтишларича, Назарбоевнинг соғлиги мамлакатни яна ўн йил бошқарарадиган даражада анча мустаҳкам.
XS
SM
MD
LG