Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:22

Атамбаев Москвада Путин билан учрашади


Қирғизистон янги Бош вазири Алмазбек Атамбаев бугун иш сафари билан Москвага боради.

Унинг Россия ҳукумати раҳбари Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилган.

Қирғизистондаги баҳсли парламент сайловларидан сўнг номзоди бу лавозимга коалицион ҳукумат томонидан илгари сурилган Алмазбек Атамбаев парламентда қилган илк чиқишида мамлакатнинг Россия, Беларус ва Қозоғистон ўртасида тузилган Божхона иттифоқига кириш эҳтимоли ҳақида сўзлаган эди.

Москва учрашуви диққат марказидаги масалалардан бири шу бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG