Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:30

Покистон расмийлари худкуш аёл бўлганини тасдиқлади


Покистон расмийлари БМТ Озиқ-овқат дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар ёрдамга муҳтож аҳолига озиқ-овқат тарқатадиган марказда ўзини портлатган худкуш ҳужумчи аёл бўлганини айтди.

Ҳукуматнинг юқори лавозимли расмийси Солиҳи Аҳмад: “Биз худкуш шахс аёл бўлганини аниқладик”, деди.

25 декабр куни Бажур вилоятидаги БМТ Озиқ-овқат дастури ва бошқа халқаро хайрия ташкилотлар муҳтож аҳолига озиқ-овқат ёрдами тарқатадиган марказда амалга оширилган ҳужум оқибатида 43 киши нобуд бўлди, 80 нафари жароҳатланди.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун “бегуноҳ одамларга қарши уюштирилган разил террор ҳужуми” уни жунбушга солганини айтди.

Ҳужумдан кейин БМТнинг ушбу озиқ-овқат тақсимот маркази фаолиятини тўхтатди.
XS
SM
MD
LG