Москва суди россиялик олигарх Михаил Ходорковскийни 218 миллион тонна нефтни ўзлаштирган, деб топганини маълум қилди. ЮКОС ширкатига раҳбарлик қилган чоғларида солиқдан бўйин товлагани учун айбдор топилиб, ҳукм қилингани 8 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Михаил Ходорковский ва Платон Лебедевларга прокурор 14 йиллик қамоқ жазосини сўраган.
Ходорковский: Корчалонликдан маҳбуслик сари
12
2008 йил октябр ойида Чита шаҳар судида
13
2009 йил 27 августда Ходорковский тарафдорлари Москвада унга қарши янги айблар қўйилганлигига қарши намойиш ўтказишмоқда
14
2010 йил 11 январда бизнес шериги Платон Лебедев билан Москва шаҳар судига олиб келинмоқда
15
Ходорковскийнинг адвокати Елена Лукянова (чапда) ва қизи Анастасия Ходорковская Знамя журналининг адабиëт йўналишидаги тақдирлаш маросимида иштирок этмоқда. Ходорковская дадасига "Людмила Улицкая билан суҳбатлар"и учун берилган мукофотни қабул қилиб олди.