Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:32

Назарбоевнинг президентлик муддатини узайтириш қўллаб-қувватланди


Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддатини 2020 йилгача узайтириш ташаббусини маъқуллади.

Шу ой бошида таниқли сиёсатчи ва олимлардан иборат ташаббус гуруҳи айни масала юзасидан умумхалқ референдуми ўтказиш учун имзо тўплаш кампаниясини бошлашга рухсат сўраб, Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилган эди.

МСК матбуот котиби Ройтерс ахборот агентлигига 200 минг имзо тўпланганидан кейин референдум ўтказиш ёки ўтказмаслик борасида Нурсултон Назарбоевнинг ўзи қарор қабул қилишини айтди.

Назарбоевнинг ҳозирги президентлик муддати 2012 йилда тугайди.

У президентликка икки марта сайланган ва 1995 йилда унинг президентлик муддати референдум орқали узайтирилган.

70 ёшли Нурсултон Назарбоев Қозоғистонни 21 йилдан буён бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG