Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:08

Ходорковский устидан суд ҳукми ҳануз ўқилмоқда


Москва судида россиялик олигарх Михаил Ходорковский ва унинг ҳамкасби Платон Лебедев устидан суд ҳукми иккинчи кундирки ўқилмоқда.

Жами 250 саҳифалик ҳукмни ўқиш учун суд раисига яна бир неча кун керак бўлиши мумкин.

27 декабр куни ҳукмни ўқишга киришиши олдидан судя Виктор Данилкин икки судланувчи 218 миллион тонна нефтни ўзлаштиришда айбдор, деб топилганини маълум қилган эди.

Солиқдан бўйин товлагани учун ҳозир 8 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган судланувчилар эндиги айблов ортидан 2017 йилгача қамоқда қолиши мумкин.

Ғарб ҳукуматлари ва халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари суднинг бу қарорини қоралаб, Москва Кремлга мухолиф бўлган шахсни панжара ортига ташлаш билан халқаро майдондаги нуфузига жиддий путур етказаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG