Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:56

Домодедовода кечиккан 350 учоқ учирила бошлади


“Росавиация” ширкати раҳбари Александр Нерадько Домодедово аэропортида вазият ўнглана бошлагани ва йиғилиб қолган йўловчиларни учириш бошланганини маълум қилди.

Биринчи навбатда бортига кўпроқ йўловчи оладиган учоқлар учирилмоқда.

Аэропорт жамоаси олдида ҳозир имкон қадар тез фурсат ичида 350 йўналиш бўйича йўловчиларни кузатиш вазифаси турибди.

Домодедово аэропорти матбуот котиби Елена Галанова бугун журналистларга берган интервюсида аэропорт ходимлари икки сменада ишлаётганини айтди.

- Биз юклар ташувни тезлаштиш ва йўловчиларни тезроқ кузатиш учун икки сменали ишни ташкил қилдик. Йиғилиб қолган йўловчиларга ҳам иссиқ овқат ва ичимлик тарқатилмоқда. Одамлар анча хотиржам, деди Елена Галанова.

Аммо, Галанова аэропортдаги емакхона ва дўконларда нархлар кескин кўтарилиб кетганига маъмурият таъсир эта олмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG