Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:02

2010 йилнинг энг катта “қовун тушириш”лари


Путин Россияда ишлаб чиқилган машиналарни тарғиб қиламан, деб 2010 йилда "энг катта қовун туширганлар" рўйхатига кирди.
Путин Россияда ишлаб чиқилган машиналарни тарғиб қиламан, деб 2010 йилда "энг катта қовун туширганлар" рўйхатига кирди.

Яна бир йил якунига етар экан, халқаро матбуот 2010 йил давомида сиëсатчи ва жамоат арбобларининг ҳам кулгу, ҳам ғазабга сабаб бўлган энг ғаройиб баëнотларини ҳам ëдга олмоқда. Озодлик мухбирлари ҳам, халқаро майдонда анча шов-шувга сабаб бўлган бундай “қовун тушириш”лар рўйхатини тузиб чиқдилар.

Эчкига жон, қассобга мой қайғу…

Бу рўйхат тепасидан АҚШ тарихида мисли кўрилмаган даражадаги катта нефт оқими океанга сизиб чиқиб, нафақат Америка, балки аксар дунë жамоатчилиги кўзи тўймас нефт ширкатларини ëзғириб турган бир пайтда қовун тушириб қўйган BP хўжайини Антони Ҳейвард баëноти жой олди.

- Дунëда, бу машмашанинг тезроқ тугашини менданда орзиқиброқ кутаëтган одам йўқ. Мен тезроқ ўз ҳаëтимга қайтишни истайман, деди Мексика кўрфазига миллионлаб галон нефт ëпирилиб келаëтган, океан ва унинг соҳилидаги минтақалар ҳаëти катта таҳдид остида турган бир пайтда BP хўжайини!

Жаноб Ҳейвард, тезроқ ўз ҳаëт тарзимга қайтишни истайман, дер экан, дунë зодагонларининг миллионлаб долларлик яхталари пойгасида ўз кемасининг беллашишини томоша қилишни назарда тутган экан! Миллионлар ўламан деса, бу одам куламан дейди-я!!!!


Сиëсатнинг икки юзи….

2010 йилнинг энг катта қовун туширишларидан бири Британиянинг эндиликда собиқ Бош вазири Гордон Браунга тегишли.

Жаноб Браун ўзи ва партияси тақдирини белгиловчи сайловлар арафасида апрел ойида сайловчилар билан учрашувга боради.

Телевизион камералар қаршисида ўз партиясининг 65 ëшли тарафдори Браун билан суҳбат қилади ва уни шарқий европалик муҳожирларнинг Британияга тобора кўпроқ келаëтгани билан боғлиқ саволга тутади. Жонли эфирда Даффи хоним саволларига дипломатик усулда жавоб қайтариб, у билан хушмуомалалик билан хайрлашгач, Браун машинасига йўл олади. Машинага кирар кирмас ўз ëрдамчисига:

- Бу бошга битган бало бўлдику! Бу хотинни менга мутлақ рўпарў қилиш керак эмас эди. Бу шармандалик. Ўзининг лейборист бўлганини гапирган бу хотин фанат! Бу ростманасига шармандалик бўлди! дея ўшқирди.

Жаноб Браун костюми ëқасида қистирилган кичкинагина микрофонни олиб ташлашни унутгани боис, ëрдамчига айтилган бу гапларни бутун Британия жонли эфирда эшитди! Гарчи бу шармандаликдан сўнг Бош вазир Даффи хоним уйига бориб, 45 дақиқа ундан кечирим сўраган бўлсада, Браун ва унинг партияси бу уятли воқеадан сўнг ўзини ўнглай олмади ва сайловларда ютқизди!


Ярим яланғоч аëллар ва зилзила....

Эрондаги юқори мақомли уламолардан бири ҳисобланмиш Ҳожатулислом Козим Сидиғийнинг Теҳронда масжидларидан бирида қилган ваъзи, миллионларнинг ичакузди кулгусига озуқа бўлди.

Апрел ойида намозхонларга панд насиҳат қилган Сидиғий:

”Бугунги кунда жуда кўп аëллар рисоладагидай кийинмайди. Бу эса, ëш эркакларни йўлдан оздирмоқда ва жамиятда бузуқлик кўпайишига сабаб бўлмоқда. Бунинг оқибатида эса, дунë бўйлаб зилзилалар кўпаймоқда”, дея ваъз қилди.

Бу гап матбуот юзини кўрар-кўрмас, америкалик 22 яшар талаба Жен МкКрейт 26 апрелни ”Boobquake” (сўзма сўз таржимаси кўкрак зилзиласи) куни деб эълон қилди ва аëлларни Эрон мулласининг бундай куракда турмайдиган гапи билан реаллик ўртасида қандай алоқа борлигини синаб кўришга даъват қилди.

Ўша куни Facebook ва Twitter каби ижтимоий тармоқларни юз минглаб аëллар ярим яланғоч суратлари билан тўлдириб ташлади. МкКрейт аëлларнинг рисоладагидай кийинмаслиги ва зилзила ўртасида қандайдир алоқа бор йўқлигини илмий жиҳатдан текшириб, айнан 26 апрел - миллионлаб аëллар махсус ярим яланғоч кийинган кунда ер юзида одатдагидан кўра камроқ ер тебраниши қайд этилганини исбот қилди!!!


Эҳ, шўрлик Калина!!!

Россия Бош вазири Путин маҳаллий автомобиллар бозорини чаққонлаштириш илинжида Лада Калина нусхасидаги машинада Сибир бўйлаб 2000 километрлик йўлни босиб ўтди!

Россия телеканаллари Путин битта Лада билан ниҳоятда оғир шароитдаги йўллардан 2000 километрни босиб ўтган экан, бу Россия машиналарининг қанчалар пухта ва ишончли экани исботидир, дея Лада рекламасини қилиб турган бир пайтда, ҳаваскор ëшлар олган видеолавҳа ишнинг белига тепди.

- Мана энди учинчиси келаяпти! Бунисиям бузилибди, у бунинг ҳам бошига етибди! Эҳ, Калина!!!

Интернетда юз минглаб томошабинини топган бу видеолавҳа, 2000 километрлик масофани Путин бир эмас, камида учта янги Ладада босиб ўтгани, улардан бирининг юк машинасига ортиб олиб кетиш даражасида ишдан чиққанини кўрсатди ва Путин рекламасининг пачавасини чиқарди!!!


Кобул Лондондан бехатар эмиш...

НАТОнинг Афғонистондаги энг юқори даражали ноҳарбий намояндаси Марк Седвилнинг BBC болалар телекўрсатувида айтган гапи ҳам 2010 йилнинг энг катта қовун туширишлари рўйхатига киритилди.

- Кобул ва бошқа йирик афғон шаҳарларида, айтарлик бомба йўқ. Бу ерда болалар, Лондон, Ню Йорк, Гласгоу каби кўплаб шаҳарлардаги болаларга қараганда хавфсизроқдир. Бу ерда аксар болалар ўз ҳаëтини бехавотир яшамоқда, деди НАТО расмийси.

Бу гапни жаноб Седвил, уялмай нетмай кунига ўнлаб бомба портлаб, кунига ўнлаб болалар ҳарбий амалиëтлар қурбонига айланаëтган Кобулдан туриб гапирди!!!


Берлусконими ëхуд Аҳмадийнажод?

2010 йил давомида Италия Бош вазири Силвио Берлускони бир эмас, бир неча бор қовун тушириб, матбуот ва жамоатчиликни жунбушга солди. Ўзини ҳазил мутойиба устаси, деб билгувчи жаноб Берлусконинг сенябр ойида Адолф Гитлер ҳақида айтган мана бу аскияси, кўпчилик учун ”ҳаддан ошиш” бўлиб туюлди.

- Гитлер ўлдига чиқарилганидан бир неча кун ўтиб, унинг тарафдорлари Гитлернинг тириклигини билиб қолишибди. Уни узоқ қидиришгач, тарафдорлари Гитлерни ниҳоят Андес деган чекка бир қишлоқдан топишибди.

”Фюрер, фюрер! Сиз қайтишингиз керак! Демократия мағлуб бўлди ва ҳамма сизни кутмоқда!” Дейишибди Гитлер тарафдорлари.

Улар уч кун давомида Гитлерни ҳокимиятга қайтишга кўндиришга уринишибди, аммо Гитлер, йўқ деганча икки оëғини бир этикка тиқиб олибди. Охири, узоқ давом этган ялиниб ëлворишлардан сўнг Гитлер рози бўлибди. “Аммо, - дебди у,- мен фақат бир шарт билан қайтаман. Бу сафар мен, ростакамига шайтон бўламан!”...
XS
SM
MD
LG