Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:45

Тожикистонда полиомиелит эпидемияси деярли тугади


Эпидемия сабабли Россия олти ёшга тўлмаган тожикистонлик болаларнинг мамлакатга киришини таъқиқлаган эди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазири Аъзам Мирзоев Озодликка полиомиелит касаллигига чалинган бемор охирги марта 4 июл куни қайд этилганини айтди.

Вазирга кўра, агар олти ой давомида одамлар айни касалликка чалингани қайд этилмаса, халқаро нормаларга мувофиқ эпидемия тугади, деб ҳисобланади.

Шунга қарамай, Мирзоев Тожикистонда полиомиелитга қарши эмлаш кампанияси мамлакат бўйлаб давом этишини айтди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, Тожикистонда полиомиелитга чалингани лаборатория анализи орқали тасдиқланган 458 одамдан 29 нафари оламдан бевақт кўз юмган.

2010 йилги полиомиелит эпидемияси маркази бўлган Хатлон вилояти Соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Жўрахон Нажмиддиновга кўра, полиомиелит юққан болалардан 110 нафари умрбод ногирон бўлиб қолган.
XS
SM
MD
LG