Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:26

Йил якунлари: Обаманинг асосий кураши олдинда


2010 йил Барак Обаманинг АҚШ президенти этиб сайланганига икки йил тўлди¸ айни пайтда унинг яна бир бор президентликка даъво қилишига ҳам яна роппа роса икки йил қолди. Сайловлар оралиғидаги бу икки йиллик муддат¸ таҳлилчиларга кўра¸ Обаманинг келажак сиëсий тақдири учун белгиловчи аҳамиятга эга.


Агар кимдир¸ Барак Обама бундан роппа-роса икки йил аввал ўз сиëсий фаолиятидаги энг катта курашда ғолиб чиқди¸ деб ўйласа адашади. Сиëсатшуносларга кўра¸ Обама ҳаëтидаги энг катта ва энг жиддий кураш ҳали олдинда ва бу унинг 2012 йилги сайловларда ғолиб келиш-келмаслигидир.

Зотан¸ айнан 2012 йилги президентлик сайловларида нафақат Америка, балки бутун дунë жамоатчилигига янгича сиëсат тимсоли сифатида Оқ уйга келган Барак Обаманинг президентлик фаолиятига баҳо берилади. Бу баҳонинг қандай бўлиши эса¸ ўтган икки йилдан кўра ҳам кўпроқ унинг олдида турган икки йилга боғлиқ бўлади.

Ўтган икки йил президент сифатида Обамага гулдасталардан кўра¸ тиканаклар келтирди¸ дейиш муболаға бўлмас. Ҳарчанд уринмасин¸ Обама президентлигининг икки йили давомида рекорд даражага етган ишсизлик ўсишини жиловлай олмади¸ АҚШ бюджетидаги тақчиллик ўсгандан ўсишда давом этди¸ Обаманинг америкаликлар орасидаги эътибори эса¸ тушгандан тушиб борди ва 2010 йил охирида уни қўлловчилар сони 45 фоизга тушди¸ унинг вазиятни ваъда қилинган тезлик ва усталик билан назоратга ола олмагани мухолифатчи республикачиларни жонлантирди ва ноябр ойида ўтказилган сайловларда Обама рақиблари Намояндалар палатаси устидан назоратни қўлга киритди.

Шундай бўлсада¸ сиëсатшунослар Обама ҳали ўйинни тамомила бой бермагани¸ олдда турган икки йил давомида унинг асосий кўрсаткичлар бўйича иқтисодий аҳволни ўнглаб¸ 2012 йилги сайловларда ғолиб бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар.

Зотан¸ Обамадан аввалги демократ президент Билл Клинтон ҳам айни шундай вазиятда ўзини ўнглаб¸ қайта президентликка сайланишга муваффақ бўлган эди¸

Президент Клинтоннинг ички сиëсат масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Уилям Галстон¸ ҳозирда кўпчиликка Обамани 2012 йилда мағлубиятга элтувчидек кўринаëтган воқелик¸ аслида унга стратегик имконлар бермоқда¸ деган фикрда.

- Ҳозир у мухолифатга қўлини чўзиб¸ уни чўзилганича ушлаши лозим. Шундай қилинганда¸ икки ҳолатдан бири юзага чиқади. Биринчи сценарийга кўра¸ республикачилар Обама чўзган қўлни рад этадилар ва бундай ҳолда Америка сайловчилари мамлакатни бирлаштиришга кимлар халал бераëтганидан огоҳ бўлади. Иккинчи сценарийга кўра эса¸ мухолифат Обаманинг ҳамкорликка чўзилган қўлини олади ва бундай ҳолда Обама ўзининг америкаликлар орзу қилаëтган етакчи эканини исбот қилади. Ҳар иккала ҳолда ҳам Обама ютқизмайди¸ аксинча фақат ютади¸ дейди собиқ президент Клинтон маслаҳатчиси жаноб Галстон.

Бу каби маслаҳатларга қулоқ солишни¸ афтидан Обама аллақачон бошлаб юборди. У¸ гарчи ўз партияси ичида бўлинишга сабаб бўлган эса-да¸ Буш давридан қолган солиқларни қисқартиришга оид қонунни сақлаб қолиш эвазига¸ мухолиф республикачиларни ишсизлик нафақаларини кенгайтиришга кўндира олди. Оқибатда у ўзини партиявий мансубликдан кўтарилиб¸ умуммиллий манфаатларни кўзлаëтган раҳбар сифатида намоëн қилди.

- Узоқ давом этган сиëсий курашни келаси йилга ҳам кўчириш¸ балки яхши сиëсат бўларди¸ аммо у иқтисод ва Америка халқи учун ëмон иш бўлган бўларди. Америка президенти сифатида менинг асосий масъулиятим эса¸ халқ учун тўғри ишни қилишдир. Президентлик идорасида қолар эканман¸ бу масъулиятга содиқ қолиш ниятида қатъийман¸ деди мухолифлари билан келишувга эришилганини эълон қилган Барак Обама.

Обама икки сайлов оралиғида қолаëтган айни кезларда¸ унга 2012 йилги сайловларда қайта сайланиш учун нима қилиш тўғрию¸ нима қилиш нотўғри эканини маслаҳат берувчилар талайгина.

Ном қозонган сиëсатшунос ва иқтисодчиларидан бир гуруҳи¸ Обамани асосий эътиборни бюджетни ўпириб бораëтган улкан тақчилликни камайтиришни маслаҳат берса¸ бошқа гуруҳ унга асосий диққатни солиқ сиëсатини ислоҳ қилишга қаратишни тавсия этмоқда.

Оқ уйда қолган икки йиллик президентлиги умрини яна тўрт йилга узайтириш учун Обамага эшик қоқиб турган Янги йил байрами ва январ ойида президентнинг Конгресс иккала палатаси ва Америка халқига қиладиган мурожаати қўл келиши мумкин.

”Агар Обама ўз вазиятини ўнглаб¸ кўпчилик сайловчилар ишончини қозониш учун нима муҳим ва нима тўғрилигини аниқ билса¸ у бўлажак мурожаатида президентлигининг учинчи ва тўртинчи йилида қилишни режалаëтган ишларни аниқ тушунтириб бериши лозим. Агар бу иш рисоладагидай уддаланса¸ айни шу нутқ Обаманинг кейинги тўрт йиллик президентлигига замин ҳозирлаши мумкин”¸ дейди собиқ президент Клинтон маслаҳатчиларидан бири Уилям Галстон.

Бундан эса¸ эшик қоқиб турган 2011 йилнинг Барак Обама олдида турган энг муҳим сиëсий кураш тақдирини бир ëқлик қиладиган йил бўлишини англаш қийин эмас....
XS
SM
MD
LG