Линклар

АҚШ вакили Афғонистон ва Покистонга боради


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича вакили Ричард Ҳолбрук вафотидан кейин унинг вазифасини вақтинча бажараётган Франк Ружиэро шу ҳафта охирида минтақага сафар қилиши кутилмоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Филип Кроулейга кўра, Ружиэро минтақани барқарорлаштириш бўйича АҚШ, Афғонистон ва Покистоннинг юқори лавозимли расмийлари ўртасида келаси ой Вашингтонда бўлиши режаланган музокараларга тайёргарлик кўриш мақсадида сафар қилади.

Ричард Ҳолбрук 13 декабр куни юрак аорта томири хасталиги натижасида вафот этган эди.

Жанубий Осиё ва дунёнинг бошқа давлатлари раҳбарлари Ҳолбрукнинг хотираси учун 14 январ куни Вашингтонда ўтказилажак маросимда иштирок этишлари кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG