Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:40

Покистонда ҳоким ўлимига мотам тутилмоқда


Покистон халқ партияси фаоллари Тасирнинг жасадини олиб кетмоқда
Покистон халқ партияси фаоллари Тасирнинг жасадини олиб кетмоқда
Покистоннинг энг катта Пунжоб вилояти ҳокими Исломобод шаҳрида суиқасд қурбони бўлди.

Бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний мамлакатда уч кунлик миллий мотам эълон қилди.

АҚШ, Европа Иттифоқи ва БМТ Пунжоб ҳокими Салмон Тасир ўлдирилганини қоралади.

Расмийларга кўра, ҳокимни Исломободдаги уйи яқинида ўз қўриқчиларидан бири отиб ўлдирган.

Қотил Ислом динини ҳақорат қилганлик учун ўлим жазоси белгиланган шаккоклик ҳақидаги қонунни Тасир танқид қилгани учун уни ўлдирганини айтган.

Пунжоб ҳокими иқтидордаги Покистон халқ партиясининг мўътадил қарашдаги юқори лавозимли аъзоси ва президент Осиф Али Зардорийнинг яқин иттифоқчиси эди.
XS
SM
MD
LG