Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:45

Панжоб ҳокими дафн этилди


Бугун Лаҳорда ўз тан соқчиси томонидан отиб ўлдирилган Покистондаги энг йирик Панжоб вилояти ҳокими Салмон Тасир дафн этилди.

Ниҳоятда кучайтирилган хавфсизлик шароитида ўтган мазкур маросимда мамлакат Бош вазири ва бошқа ҳукумат расмийлари¸ шунингдек ҳокимнинг ўн минглаб тарафдорлари иштирок этди.

Мамлакатдадаги мўътадил сиëсатчилардан бири ҳисобланган Салмон Тасир ўлими муносабати билан Покистонда уч кунлик миллий мотам эълон қилинди.

Исломобод расмийлари¸ қолаверса Ғарб етакчилари мўътадил исломий қонун-қоидалар тарафдори бўлган Тасир ўлимини қораладилар.

Айни пайтда¸ Покистондаги айрим диний уламолар¸ Тасирни ўлдирган қотил ҳаракатини олқишладилар ва мусулмонларни ҳоким жанозасига бормасликка даъват қилдилар.

Ҳозирда Покистон ҳуқуқ идоралари Тасирнинг қотили якка ҳолда иш тутганми ëхуд у каттароқ уюшган гуруҳ аъзоси сифатида берилган топшириқни бажарганми¸ деган саволга ойдинлик киритишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG