Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:23

Бишкек расмийлари қотиллар йўқ қилинганини даъво қилмоқда


Қирғизистон Ички ишлар вазири Зарилбек Рисалиевга кўра¸ Бишкек яқинидаги Беш-қўнғой қишлоғида ўтказилган махсус операция давомида уч одам нобуд бўлган.

Улардан иккитаси, 4 январ куни Бишкекда уч милиция ходимини отиб ўлдирганликда гумонланганлар¸ биттаси эса¸ “Алфа” махсус гуруҳи ходимидир.

- Отишма бир ярим соат давом этди. Уларда автоматлар ва бошқа оғир қуроллар бор эди. Отишма оқибатида бир офицеримиз яраланди ва кўп ўтмай жон берди. Қотилликда гумонланганлардан иккитаси ўлдирилди ва биттаси тириклайин ушланди¸ деди Қирғизистон Ички ишлар вазири.

Вазирга кўра, 4 январ куни кечқурун 3 нафар милиция ходими Бишкекдаги шахсий меҳмонхоналардан бирида паспорт текширувини ўтказаётган пайтда мазкур хонада истиқомат қилаётган одамлар Калашников автоматидан милиция ходимларига қарата ўқ отганлар. Натижада уч милиция ходими воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги бу воқеада “ваҳҳобийлар”ни, Миллий хавфсизлик хизмати эса “жиҳодчилар”ни айбламоқда.

Бишкек расмийлари даъвосича¸ милиционерларни ўлдирган гуруҳ пойтахтнинг бир қатор супермаркетларида ҳам портлаш уюштирмоқчи бўлган.

Айни пайтда¸ ҳуқуқ идоралари¸ Бишкекдаги спорт саройида уюштирилган портлаш ҳам айни гуруҳ иши эканини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG