Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:45

Эрон ташқи ишлар вазири ироқлик ҳамкасби билан учрашди


Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини вақтинча бажараётган Али Акбар Солиҳий ўз мамлакати Ироқнинг янги ҳукумати билан барча соҳада алоқаларни ривожлантириш ниятида эканини айтди.

Бағдодда ироқлик ҳамкасби Хушёр Зебарий билан мулоқоти чоғида Солиҳий бошқа масалалар қатори Эрон мухолифатининг “Мужоҳиддини Халқ” гуруҳи масаласини кўтарди. Солиҳий ўз мамлакати бу гуруҳ Ироқдан чиқариб юборилишини хоҳлашини айтди.

1980 йиллардаги Эрон-Ироқ урушида “Мужоҳиддини Халқ” гуруҳи Эронга қарши урушган.

АҚШ етакчилигидаги кучлар президент Саддам Ҳусайннинг суннийлар ҳукмрон бўлган ҳукуматини 2003 йилда ҳокимиятдан ағдарганидан сўнг аксар аҳолиси шиа мазҳабида бўлган Эрон ва Ироқ ўртасида муносабат анча илиқлашди.
XS
SM
MD
LG