Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2024, Тошкент вақти: 06:05

Эронда АҚШ фуқароси жосусликда айбланиб қўлга олинди


Ҳолл Талаян жосусликда айбланмоқда.
Ҳолл Талаян жосусликда айбланмоқда.
Эрон ҳукуматига тегишли нашрнинг хабар қилишича, 55 ёшли АҚШ фуқароси бўлган аёл Арманистондан Эронга визасиз ўтишга ҳаракат қилган пайти ушланган.

Ҳолл Талаян исмли аёл қўлга олинган пайтда унинг танасига яширинган жосуслик ускуналари аниқлангани айтилмоқда.

Эрон ҳукумати ҳодиса хусусида изоҳ берганича йўқ.

2009 йилнинг июлида ҳам Эрон АҚШнинг уч фуқаросини чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айблаб ҳибсга олган, кейинчалик уларни жосусликда айблаган эди.

АҚШ бу маълумотни инкор қилиб, уларнинг оддий туристлар бўлганини айтиб келади. Кейинчалик қўлга олинганлардан бири қўйиб юборилди, қолган иккиси эса ҳибсда қолмоқда. Уларнинг суди кейинги ойда бўлиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG