Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:32

Қозоқ сенаторлари референдум бўйича ташаббусни маъқуллади


Қозоғистон сенаторлари Нурсултон Назарбоевнинг президентлик муддатини яна ўн йилга узайтириш бўйича референдум ўтказиш ташаббусини маъқуллади. Бу қарорни парламент қуйи палатаси ҳам маъқуллаган.

2010 йилнинг 27 декабр куни Назарбоевнинг президентлик муддатини узайтириш бўйича имзо тўплаш компанияси бошланди. Шу пайтгача 2,5 миллиондан зиёд имзо тўпланган.

Қозоғистонни 20 йилдан буён бошқараётган 70 ёшли Нурсултон Назарбоев референдум орқали 2020 йилгача ҳокимият тепасида қолиши мумкин.

Референдум натижалари ижобий бўлган тақдирда 2012 йилга белгиланган президентлик сайлови ўтказилмайди.
XS
SM
MD
LG