Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:33

Ироққа қайтган ас-Садр Нажафда тарафдорлари олдида чиқиш қилди


Iraq -- Shi'ite cleric Muqtada al-Sadr surrounded by bodyguards arrives in his stronghold of Najaf, 05Jan2011
Iraq -- Shi'ite cleric Muqtada al-Sadr surrounded by bodyguards arrives in his stronghold of Najaf, 05Jan2011
Пайшанба куни уч йиллик ҳижратдан сўнг Эрондан Ироққа қайтиб келган радикал шиалар етакчиси Мўктадо ас – Садр Нажаф шаҳридаги ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилди.

Минглаб тарафдорларига қарата қилган маърузасида ас-Садр Қўшма Штатларга қарши курашни давом этдириш зарурлигини айтди ва АҚШни босқинчиликда айблади.

Ўз чиқишида ас- Садр бу курашни тинч йўллар билан олиб бориш кераклигини айтди.

Бир неча йил илгари ас-Садр тарафидан тузилган жанггари гуруҳлар АҚШ ва Ироқ ҳукумат кучларига жиддий қаршилик қилиб келган. Оҳир-оқибат ас-Садр Ироқни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Яқинда Ироқ парламентидаги унинг тарафдорлари Нури ал-Маликий бошчилигидаги ҳукуматни қўллаб-қувватлашга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG