Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:25

Карачида 50 минг одам намойишга чиқди


Кеча Покистоннинг энг йирик шаҳри Карачида 50 мингга яқин одам динга ширк келтиришга оид қонунга ўзгартиш киритилишига қарши норозилик намойишида қатнашди.

Намойишчилар динни таҳқирлаганларни ўлимга ҳукм қилишни кўзда тутувчи қонунни ҳимоя қилиб чиқди.

Намойиш ўтган сешанба куни Панжоб вилояти ҳокими Сламон Тасир ўз тан соқчиси томонидан отиб ўлдирилганидан кейин ўтказилди. Ҳокимнинг тансоқчиси Мумтоз Қадрий судда қилган чиқишида марҳум ҳоким Исломга ширк келтирган, дея таъкидлади.

Мусулмон гуруҳлар Қадрийнинг ҳаракатларини олқишлаб, Тасирнинг ўлдирлишини шаккокликка оид қонунга қарши чиқувчилар учун огоҳлантирув бўлганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG