Германия ташқи ишлар вазири Кобулга кутилмагандан қилган сафари чоғида ўз давлати Афғонистонга узоқ муддатли ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олишини ваъда қилди.
Гуидо Вестервелле афғонистонлик ҳамкасби Залмай Расул билан учрашувдан сўнг қилган чиқишида Германия 2014 йилдан кейин ҳам “Афғонистонни ташлаб қўймаслиги”ни баён қилди.
Икки давлат расмийси Афғонистоннинг собиқ ГДРга бўлган 17 миллиион АҚШ долларига тенг қарзидан воз кечишга доир келишувни ҳам имзолади.
Вестервелле шунингдек, Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан ҳам учрашди.
Немис вазирининг Кобулга сафари хавфсизлик мақсадларида олдиндан эълон қилинмади.
Келаси ҳафта Германия ҳукумати немис ҳарбийларининг Афғонистондаги НАТО қўшинлари сафида хизмат ўташ мандатини узайтириш бўйича қарор қабул қилади.
Афғонистонда 4600га яқин Германия қўшини бор.