Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:53

Эрон Исроил жосусларини қўлга олганини айтмоқда


Ноябрдаги портлашларда эронлик икки олим ҳалок бўлган эди.
Ноябрдаги портлашларда эронлик икки олим ҳалок бўлган эди.
Эрон расмийлари ўтган йили эронлик олимнинг ўлдирлишига алоқадор Исроилнинг Моссад хизмати агетнлари қўлга олинганини эълон қилди.

Давлатга қарашли агантликлар Эрон разведка вазирлигининг қўлга олинган “жосуслар ва террорчилар тармоғи” ўтган йилнинг январида Теҳрон Университетининг ядровий физика бўйича профессори Масуд Али Муҳаммадийнинг ўлдирилиши учун масъул экани таъкидланган баёнотини эълон қилди. Бунга оид бошқа тафсилотлар ошкор қилинмади.

Ўтган йилнинг ноябрида ядвроий физика бўийча яна икки олим портлашлар қурбони эди. Бир неча кун ўтиб, Теҳрон расмийлари бу қотилликлар ортида Британия, АҚШ ва Исроил махфий хизматлари турганини эълон қилган эди.

Эрон бу қотилликлар Теҳроннинг тинч мақсадлардаги ядровий дастурига путур етказиш уринишлар, дея баён қилган эди.

Ғарб давлатлари Эронни ўз ядровий дастури доирасида, яширин тарзда, атом бомбасини ишлаб чиқаришга уринаётганликда гумон қилиб келади.
XS
SM
MD
LG