Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:37

АҚШ президенти Аризона воқеаси қурбонларини хотирлади


АҚШ Конгресси вакилига суиқасд уюштирганлик ва олти кишини ўлдирганликда айбланаётган 22 яшар Жаред Лохнер судга олиб келинди. Аризона штати пойтахти Феникс шаҳрида бўлиб ўтган маҳкамада Лохнерни гаров эвазига қўйиб юбормаслик тўғрисида қарор чиқарилди.

Айни пайтда, АҚШ Президенти Барак Обама жароҳатланган конгресс вакили Габриэль Гиффордс ва ўлдирилган олти киши хотирасига сукут сақлаш маросимига бошчилик қилди.

Оқ уйда ўтказилган маросимда президентнинг рафиқаси Мишель Обама ва маъмурият аъзолари қатнашди.

Аризонада ўқдан жароҳатланган Гиффордс ҳозирда Тусон шаҳар касалхонасининг интенсив терапия хонасида даволанмоқда.

Шанба кунги воқеада олти киши, жумладан 9 яшар қизча ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG