Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:06

АҚШ Эронда ҳуқуқ фаоли қамалишини қоралади


Насрин Сотудеҳ.
Насрин Сотудеҳ.
Қўшма Штатлар Эронда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланган таниқли адвокатнинг қамоққа ҳукм қилинганини қоралади.

Давлат департаменти матбуот вакили Филлип Кроули Насрин Сотудеҳни дарҳол озод этишга чақирди.

Ҳуқуқшунос миллий манфаатларга қарши ҳаракат қилганликда айбланиб,11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва 20 йилга адвокатлик файолиятидан маҳрум этилди.

Сотудеҳ Нобел мукофоти лауреати Ширин Ибодий етакчилик қиладиган Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари маркази аъзоси эди.

Унга нисбатан қўйилган айбловлар асосан 2009 йилдаги мунозарали президентлик сайловларидан кейин хорижий матбуотга берган интервьюларига асосланган.
XS
SM
MD
LG