Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:26

Қозоғистонда норозилик акцияси иштирокчилари қўлга олинди


Бугун Олмаотада Нурсултон Назарбоев президентлик муддатини 2020 йилга қадар узайтириш бўйича референдум ўтказишга қарши норозилик акцияси ўтказаётганлар ҳибсга олинди.

Озодлик мухбирининг хабар қилишича, “Рух пен Тил” клуби аъзолари ҳукмрон “Нур Отан” партияси бўлими жойлашган бино олдида “Кўмилган демократия” номли флеш-моб акцияси ўтказди.

Акция иштирокчилари “демократия” сўзи ёзилган қоғозни қутига солиб, уни ерга кўмишга ҳаракат қилган пайтда полиция ходимлари томонидан ушланди.

6 январ куни қозоқ сенаторлари референдум ўтказиш бўйича ташаббусни маъқуллади.

Референдум ўтказилиб¸ 70 яшар Назарбоевнинг 2020 йилга қадар президентликда қолиши қозоғистонликлар томонидан маъқулланса¸ 2012 йилга белгиланган президентлик сайлови бекор қилинади.
XS
SM
MD
LG