Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:05

"Сайëҳлар учун чипталарни оширайлик!"


Хоразмдан сим қоққанлардан бири¸ нима учун Миср пирамидаларини кўриш нархи 100 доллардан бўлгани ҳолда¸ Ўзбекистондаги қадим обидаларни кириб кўриш хорижликлар учун сув текинлигича қолмоқда¸ дея ҳукуматга шундай таклиф берди.

“Паҳлавон Маҳмуднинг Рамзесдан қаери кам?”

дейди Хоразм вилоятидан қўнғироқ қилган Аминбой ака. Суҳбатдош Ўзбекистон иқтисодиётини туризмни ривожлантириш орқали кўтариш ва хорижликлар учун мамлакатдаги тарихий обидаларни томоша нархини кўтариш лозимлигини айтади:

- Мен Хоразмданман. Исмим Аминбой. Бизнинг республикага келаëтган туристлар борку, шулар Полвон пиримизга 300 сўм билан кирар экан. Парламент даражасида кўриб чиқиб, Сенат кўрсада шуни 100 долларга чиқарса. Халқ банкига бериб, шуни бола пули қилиб халққа берса. Ëпиқ иқтисодиëт. Буни сизларнинг ëрдамингизда очиш керак. Халқ учунда, халқ учун. Европада Берлин деворини 47-50 евро билан кўришади деб сизлар айтдингизлар. Бу 70 доллар бўлади. Бизнинг иқтисодиëт кам-кам чўкиб бораяпти. Шуни кўтариш керак. Масалан ¸Бухоро бор. Ҳар бир ëдгорликка панжара уриб ташлаш керак. Кирмоқчимисан, кўрмоқчимисан, 100 доллар тўла. Амир Темурни, Мирзо Улуғбекни, обсерваторияни кўрмоқчимисан, ҳар биттасига 100 доллардан тўла. Миср подшоси Рамсезни 100 доллардан кўриб туришибдику. Сунъий йўлдош орқали Москвадан кўраман мен. 100 доллар. Таксига минсангиз ҳам 100 доллар, автобус ҳам 100 доллар. Гостиницада ëтади кечаси 500 доллар. Ана шуларни мулоҳаза қилиб анализ қилсангизлар девдим. Мен халқни қайғураман. Катта валюта оқими келади ахир бундан, дейди хоразмлик суҳбатдошимиз Аминбой ака.


“Чироқчини яна зулмат қоплади”

дейди Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан қўнғироқ қилган Эргаш ака. Суҳбатдош шунингдек, Озодлик радиосида эшиттирилганидан сўнг Чироқчидаги бошқа бир муаммо ҳал бўлгани учун миннатдорчилик билдиради:

- Мен ўтган сафар йўлларни ëпиб олганлиги тўғрисида сизларга нима қилган эдим. Сизлар ўша куни эфирга берамиз деб нима қилдинглар. Ўшани олиб ташлади¸ Худога шукур. Техникалар яхши қатнаб нима бўлиб турибди. Раҳмат сизларга. Яна муаммолар кўплиги бу ëқда, биринчидан энг катта муаммо электр. Қудуқдан сув ичардик. Икки-уч кундан бери чироқ йўқ, сув ҳам йўқ. Сувни ҳам икки километр наридан пақирда ëки флягада ташиб келамиз. Бу ëқда ҳам Худо бериб қолди осмонда. Қорнинг сувини илитиб бериб турибмиз. Биз йил 12 ой ташқи дунëдан узилиб яшаяпмиз. Дунëда нима бўлаяпти, нима қўяяпти, яхшиям Хитой оғайниларимиз радио ишлаб чиқариб ташлаган экан. Биттасини олиб шуни эшитиб ўтирамиз. Телевизор кўриш йўқ, болаларнинг дарсига нима қилиш йўқ. Биз ҳам болаларни ўқитсак, дарс тайëрласа, бошқа қилса деймиз. Билмадим охири нима бўлади бориб. Бир лирт солярка 2000 сўм. Бензин 2000 сўм. Битта движок ишлатаман деса, кунига 5000-6000дан пул кетаверса, пулни қаердан топамиз, дейди чироқчилик Эргаш ака.


“Ногиронлар ҳаққига қўл чўзганлар обод бўлмайди”

дейди бухоролик Иброҳим ака.

- Озодликнинг кечаги эшиттиришида Марҳаматдаги кўзи ожизларнинг бошига тушган янги бир қийинчилик ҳақида гап бўлди. Шунга кўзим ожиз, ногирон бўлганлигим учун шу даража нима қилаяпманки, умуман ер юзида Худо урган одамлар йўқмас бор, лекин кеча номи берилган Абдуғаффор, Козимжон деган одамлар шу даражада Худо урган одам эканки, шу даражада Худодан қайтган эканки, келиб келиб кўзи ожизнинг саккиз сотих биносига шунчалик паст кетган бўлса, демак, энди нима дейиш мумкин? Оллоҳ уларга кўрсатади. Бу нарсанинг охирини Оллоҳ чиқаради Худо хоҳласа. Мен ўша тақдирдошларимга айтмоқчи бўлган фикрим шуки, аввало ўша ердаги 350та кўзи ожизга сабр ва матонат тилайман. Оллоҳ уларнинг ишини ўнгидан келтириб¸ Худо хоҳласа¸ ҳақиқат қарор топишини Оллоҳдан сўрайман. Келаси жуман куни маҳаллий ҳоким билан учрашув белгилашибди экан. Ўша ҳокимга ҳам озроқ инсоф бериб, Худо хоҳласа ишни ҳақ тарафга қарор топишини Оллоҳдан сўрайман, дейди бухоролик Иброҳим ака.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG