Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:34

Жамиятимизга бунақалар ҳам керак



“Салимбойни халқ яхши кўради”
дейди Жиззах вилоятидан қўнғироқ қилган Очил Мирзаев:

- Мен Жиззах вилояти, Бахмал туманидан Мирзаев Очил деган мухлисларингизман. Бир ҳафтадан бери Озодлик радиостанциясида Салим Абдувалиев ҳақида ҳар хил фикр айтилмоқда. Мен ҳам ўша киши ҳақида ўзимнинг фикримни айтмоқчиман.

Биз Совет тузумини порахўрликка, бюрократияга асосланган мустабид тузум деб тан олганмиз. Ўша тузум даврида ëмон отлиқ бўлган одамлар ўша тузумга зимдан, ҳеч кимга билдирмасдан кураш олиб борган. Мен ўзимча ўйлайман, Салим ака ҳам ўша пайтлари порахўрларга, бюрократларга бўйин эгмасдан беклардай яшаб ўша тузумни енгиб ўтди деб ҳисоблайман. Мана энди мустақиллик бўлди. Мустақилликдан кейин Салим акани бир хиллар “криминал авторитет” дейди. Лекин аслини олиб қарайдиган бўлсангиз, у кишининг уйига бориб келганлар Озодликдан гапираяптики, у киши хонадонида ниҳоятда ҳақгўй, қаттиққўл раҳбар, ўғилларини ўқитиш учун бор кучини сарфлайди. Хотинлари билан муомалада ҳам, ўзи мусулмон киши. Хонадонлари тинч, осойишта. Одам кўрса ҳавас қиладиган даражада жуда ажойиб ҳаëт кечирмоқда. Камбағалларга ëрдам беради, дейди ўша ерда яшаëтганлар. Энди у киши ўзбек киши, қолаверса мусулмон киши.

Мен ўйлайманки, бугун шундай Салим акадай Тожикистонда бўлмаса, Қирғизистонда бўлмаса, Қозоғистонда бўлмаса керак. Биз ўзбеклар ўша кишидай халқимизга, элимизга ëрдам берадиган ва керак бўлса ўзбек миллатини бутун жаҳонга танитадиган киши бўлиб юрганда, қани эди ўзбеклар? Ахир шундай даражага етган бизнинг ҳамюртимиз экан биз ҳавас қилайлик. У кишининг ҳаëти биз учун ўрнакдир. Раҳмат сўз берганингиз учун,- дейди Очил Мирзаев.


“Рус миллатчиларидан калтак еган ўғлим балога қолди”
дейди ўғли Жамшид Маматқуловнинг Россияда ноҳақ ҳибсга олинганидан зорланиб самарқандлик Холмурод ота:

- Битта проблемамни айтмоқчи эдимда. Мен 2010 йилда ўғлим билан Москвага келдим ишлагани. Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятиданман. Икки ой ишлагандан кейин бу ерга оперативний группалардан тушиб, угуловний розисклардан келиб ўғлимни “Сен жанжал қилгансан” деб туриб, олиб кетиб қамаб қўйди. Келганимга олти ой бўлди. Ҳозир изоляторда ëтибди. Суд бўлаяптими, бошқа бўлаяптими шу проблемани ҳал қилиб беришларингизни сўрайман.

Озодлик: Неча ëшда эди ўғлингиз?

- Ўғлим 35да эди. Келиб туриб “биров билан жанжал қилгансан” деб туриб қамаб қўйган.

Озодлик: Жанжал қилганми ўзи?

- Кўчада келаëтган бўлган. Келаëтган жойида бир-иккита рус болалари чиқиб буни урмоқчи бўлганда бу уриб қочган квартирага. Кейин уголовний розискдан келиб олиб кетишди.

Озодлик: Ўғлингиз бирортасини қаттиқ урганми, жароҳат етказганми нима қилган?

- Жароҳат, бошқа қилгани йўқ. Жанжал қилиб ҳеч қандай қон чиқаргани йўқ, пичоқ кўрсатгани йўқ. Россиядаги рус ўртоғим “Бунга бошқа статяларни қўйиб ташлаган. Очилмай ëтган статяларни қўйиб ташлаган” деб телефон қилаяпти менга,- дейди самарқандлик Холмурод ота.


“Ҳар қандай гапларга парво қилмай ишлайверинглар”
дейди Сурхондарё вилоятидан қўнғироқ қилган 80 ёшли отахон, Озодлик радиосига танқидий муносабатида бўладиган тингловчиларга ўз муносабатини билдирар экан:

- Мен Сурхондарë вилояти Ангорданман. Бир нарса сўрамоқчи эдим сизлардан. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўлидаги Зулфия Бегалиеванинг тақдири билан нима қилиб сўрамоқчи эдим. Нима бўлди экан тақдири бу бечоранинг? Мен ўзим иккинчи гуруҳ ногирониман. Ëтибманда. Шунинг учун Оллоҳ шифосини берсин демоқчиманда. Кўп радиода эшитдимда сизлар томондан.

Озодлик: Бир бир янгилик бўлса айтамиз. Ҳозир уни операцияга тайëрлашаяптику. Операция бўлсин, кейин айтамиз.

- Мен 1970 йилдан бери фақат сизларни эшитаманда. Сизларнинг ахборотларингизни оламан. Бўлак вақти ўчириб қўяман радиони. Тошкентникини эшитмайман мен. Булар ўтириб сизларни ëлғончилайди, ашулалар беради. Шунинг учун ëқмайди. Сизларга раҳмат. Сизлар конкретно, ҳалиги нима дейди хайрли, савобли, жуда тўғри гапни гапирасизлар. Шуларнинг орасига тушиб шуларнинг юмушини, ишини ҳал қилиб берасизлар. Ростгўй одамсизларда. Шунинг учун 1970 йилдан бери сизларни танлаганман, сизларнинг мухлисларингизман.

Озодлик: Ота, мана баъзи тингловчиларимиз “Сизлар Ўзбекистонни фақат ëмонлайсизлар. Каримовни ëмонлайсизлар” дейди. Буларга нима дейсиз?

- Энди у одамнинг ҳам ўзининг дунëқараши бор. Ҳар бир одам дунëни ўзининг қаричи билан ўлчайдида. Шу одам энди юқорида ўтирган мансабдорларнинг яқин томонларидан бўлса керак. Ҳар иккита одамнинг бирови ўзи айғоқчи бўлиб кетди. “Шундай деб ëмонлайди. Телефон қилиб айт” деб қўлига тўрт-беш сўм пул берган бўлса, шу бечора айтганда. Унга ҳам хафа бўлмаслик керак. Ундайлар ҳам керак бизнинг жамиятимизга,- дейди Сурхондарё вилоятидан қўнғироқ қилган 80 ёшли отахон.


“Бизни хонавайрон қилишди”
дейди фирибгар дўст ва судларнинг адолатсизлигидан шикоят қилган шаҳрисабзлик Робия Худоёрова:

- Озодликка чиқиб менинг дардимни бутун Ўзбекистон эшитсин. Бизнинг ўзимизнинг Қашқадарë Шаҳрисабзда ҳақиқат йўқ деб юрагимни бўшатиш учун Озодликка телефон қилган эдим. Қашқадарë вилояти, Шаҳрисабз туманидан Худоëрова Робияман. 1961 йилда туғилганман. Фуқаро Худойқулов Турдижон билан 1978 йилда турмуш қуриб, ўртада олти нафар фарзандимиз, тўққиз нафар неварамиз бор. Машина, мол-мулкларимиз ўзимизга яраша яхши яшаб юрган эдик. Афсуски турмуш ўртоғимнинг бир дўсти “яқин дўстиман” деб юриб ўзига шофëр қилиб олиб Чоршанба қўрғонида яшайдиган Ражабов Холбува ака буни алдаб, фирибгарлик қилиб, жуда кўп бизларни алдаб пулларимизни ўзига ўзлаштириб олиб, бизлар кўчада қолдикда. Уй-жой, ҳамма нарсамни сотиб бировнинг уйида квартирада ўтирибман ҳозир. Мен буни судга бердим. Суд буни олиб бориб 70 кун қамади. Яхшиям ўшанда етти-саккизта одамлар олдида учта тилхат ëзиб берган. Тилхатимизга жавоб бермайди. Суд 70 кун қамаб қўйдида. Қуда-андачилик қилиб, таниш-билишчилик қилиб менинг ишимни ҳал қилмасдан суддан озод қилиб юборди. Ҳозир ҳамма ерга хат ëздим. Жавоб келмаяпти. Ҳурматли президентимиз қарорларни булар инобатга олмаяпти. Назарга илмаяпти Қашқадарë ходимлари. “Бажаргин шуни” деб 28-30та хат келган. Текширмаяпти булар, дейди шаҳрисабзлик суҳбатдош Робия Худоёрова.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG