Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:06

ЕИ: Баррозо президент Каримов билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди


Европа матбуоти ЕИни "дунёнинг энг мустабид диктаторини олқишлаганлик"да айблагач, Еврокомиссия бундай мулоқотлар фойдадан ҳоли эмас, қабилидаги баёнот эълон қилди.
Европа матбуоти ЕИни "дунёнинг энг мустабид диктаторини олқишлаганлик"да айблагач, Еврокомиссия бундай мулоқотлар фойдадан ҳоли эмас, қабилидаги баёнот эълон қилди.

Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэл Баррозо Президент Ислом Каримов билан мулоқот чоғида Ўзбекистон билан муносабатлар бу давлатдаги инсон ҳуқуқлари, демократлаштириш ва қонун устиворлиги соҳасидаги ислоҳотларнинг қандай амалга оширилишига боғлиқ эканини урғулади.


Европа Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозо президент Ислом Каримов билан Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи борасида очиқ ва самимий мулоқот ўтказди, дея маълум қилди Еврокомиссия матбоут ҳизмати.

"Президент Баррозо бу учрашувдан фойдаланиб инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ алоҳида ҳолатлар, жумладан жаноб Холдоров, Холжигитов ва Фармонов тақдири билан боғлиқ ҳолатларни ҳам кўтарди ва барча сиёсий маҳбуслар ва виждон маҳбусларини озод этишга чақирди",- дейилади матбуот хизмати хабарномасида.

Шунингдек, Баррозо Каримов билан мулоқот чоғида Ўзбекистон билан муносабатлар бу давлатдаги инсон ҳуқуқлари, демократлаштириш ва қонун устиворлиги соҳасидаги ислоҳотларнинг қандай амалга оширилишига боғлиқ эканини ҳам таъкидлаган.

"Мен Европани ташвишга солаётган барча жиҳатлар, жумладан ЕИ ташқи сиёсати марказида турувчи инсон ҳуқуқлари ва фундаментал эркинликлар масаласини кўтардим. Менимча¸ бу каби юзма-юз мулоқот билан биз Европа сиёсатини самаралироқ амалга ошира оламиз",- дея баён қилди Баррозо.

Ўз навбатида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам мамлакатида демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш истагини билдирган.

Жозе Мануэл Баррозо ва Ислом Каримов ўртасидаги мулоқот чоғида Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти вакилига Тошкентда аккредитация бериш, Ўзбекистонда болалар меҳнатига чек қўйиш учун Халқаро Меҳнат ташкилотига мамлакатда мониторинг ишлари олиб боришига рухсат бериш каби масалалар ҳам кўтарилган.

Музокаралар сўнггида ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашинув меморандуми имзоланган, Тошкентда ЕИ ваколатхонасини очиш ҳамда келгусидаги ўзаро ҳамкорлик дастури борасида келишилган.
XS
SM
MD
LG