Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:03

Ўзбеклар намойишга чиқса¸ ҳаммаëққа ўт кетади...ми?


1 феврал куни миллиондан ошган намойишчилар тартибни ўзлари таъминладилар ва бузғунчиликка йўл қўймадилар.
1 феврал куни миллиондан ошган намойишчилар тартибни ўзлари таъминладилар ва бузғунчиликка йўл қўймадилар.

Мисрда давом этаëтган норозилик намойишларини кузатаëтган ўзбекистонликлар бу воқеаларга муносабат бобида икки қутбга бўлинганича қолмоқда. Кимдир исëнчиларга ҳавас қилса¸ кимдир бундай кундан Ўзбекистонни Худо асрасин¸ демоқда.

Мисрдаги воқеаларга муносабат билдириш илижида Озодликка боғланаётган ўзбекистонликлар орасида: “Мисрликлар Муборакка ишонмасин, 30 йилдан буён ваъдасига вафо қилмаган, энди қилармиди?”, деса, бошқа бири: “Мисрда тезроқ тинчлик бўлсин, чунки бунақа ғалаёндан халқ фойда кўрмайди, балки фақат зарар кўради”, дея фикр билдирди.

Мисрдаги воқеаларни Ўзбекистонга боғлаб фикр юритаётган ўзбекистонликлар орасида эса: “Агар ўзбеклар намойишга чиқса, мисрликларга ўхшаб тинч намойиш қилолмайди, балки бир чеккадан ҳамма ёққа ўт қўяди, холос”, дегувчилар ҳам бўлди.

Озодликка 2 феврал куни боғланиб¸ Мисрдаги воқеаларга муносабат билдиришни истаган наманганлик Ҳаққул ака, Покистондан қўнғироқ қилган Ҳазрат Жўраев, Жиззах вилоятидан боғланган Одилжон ака, Тошкент шаҳридан боғланган Абдуқаҳҳор Мусаевлар мулоҳазаларини бевосита тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG