Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:56

Қозоқ суди ўзбек қочқинларини мамлакатдан чиқармоқчи


Ўзбекистонлик қочқин аёл Олмаота судида.
Ўзбекистонлик қочқин аёл Олмаота судида.

Олмаота шаҳар суди 8 феврал куни Дилдора Амирқулова ва Шаҳноза Муродоваларни Қозоғистондан чиқариб юбориш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу икки аёл Қозоғистонда ҳибс қилинган ўзбекистонлик 2 нафар қочқиннинг рафиқаларидир.

Қозоғистон полицияси қўлида чақалоғи бор бу аёлларнинг мамлакатни тарк этиши учун 5 кун муҳлат берган ва бу муҳлатнинг икки куни ўтиб бўлди.

Дилдора Амирқулова ҳамда Шаҳноза Муродовалар Қозоғистонда ўтган ой ҳибсга олинган ўзбекистонлик бошпана изловчилар ака-ука Суннатулла ва Суҳроб Қўлдошевларнинг рафиқаларидир.

Қозоғистон полицияси ака-ука Қўлдошевларни иммиграция қоидаларини бузганлик айби билан 30 кунга ҳибсга олган эди.

25 яшар Суннатулла ва 22 яшар Суҳроб Олмаота қамоқхонасида қолаётган 29 ўзбекистонлик қочқиндан бири Ойбек Қўлдошевнинг укаларидир.

Ўзбекистон томони уларни радикал исломий гуруҳларга алоқадорликда айблаб, экстрадиция қилишни сўрамоқда.

Биз ана шу хабар ортидан ҳозир Олмаота шаҳрида юрган ва бошпана сўраб мурожаат қилган икки ўзбекистонлик қочқин билан боғландик.

Қуйида ана шу суҳбатни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG