Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:11

Тошкентдаги суиқасдларда айбланган 84 шахс қамоққа ташланган


Махфий судларда айбдор деб топилганлар яқинлари ҳали-ҳамон бу ҳақда гапиришга ҳам қўрқади.
Махфий судларда айбдор деб топилганлар яқинлари ҳали-ҳамон бу ҳақда гапиришга ҳам қўрқади.

Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсуновга суиқасд қилганлик ва Ички ишлар вазирлиги расмийси Ҳасан Асадовни ўлдирганликда айбланиб, узоқ муддатларга қамалган 84 киши устидан ўтказилган тўртта ёпиқ суд чиқарган ҳукмлар орадан бир йил ўтиб маълум бўлди.


Бу ҳақда Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи хабар тарқатди.

Ташкилот раҳбари Суръат Икромовнинг Озодликка айтишича, бу маҳкамалар ўтган йил феврал ва март ойларида Тошкент вилоятининг турли туманларида яширин ва ёпиқ тарзда ўтказилган.

Суд ҳукмига кўра, 84 судланувчи 13 йилдан 18 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи маълумотига кўра, Анвар қори Турсунов ҳаётига суиқасд қилганлик ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходими Ҳасан Асадовнинг ўлимида айбланиб мамлакат бўйича жами 200дан зиёд киши ҳибсга олинган.

Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG