Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:04

Ўзбек қамоғининг собиқ маҳбуси ҳикояси


Ўзбекистон қамоқларида 9 йил умрини ўтказган суҳбатдошимиз диндорларга нисбатан қўлланган шафқатсиз қийноқларни бир умр ёддан чиқармаслигини айтади.
Ўзбекистон қамоқларида 9 йил умрини ўтказган суҳбатдошимиз диндорларга нисбатан қўлланган шафқатсиз қийноқларни бир умр ёддан чиқармаслигини айтади.

Наркотик моддалар контрабандаси билан айбланиб, Ўзбекистондаги учта қамоқхонада 9 йил ўтириб чиққан қирғизистонлик Рустам Неъматуллаев Озодлик радиоси билан суҳбатда ўзига қўйилган айблар тўқима бўлганлигини айтар экан, жазони ўташ муассасаларида кўрганларини ҳикоя қилиб берди.


Собиқ тутқунга кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида айниқса диний айбловлар билан қамалган маҳкумлар қаттиқ қийноқларга солинади.

- Мен, Неъматуллаев Рустам. Ёшим 41да. Миллатим ўзбек, уч нафар фарзандим бор. Қирғизистоннинг Сузоқ туманида яшайман. Менинг орқамдан сиқилиб, раҳматли онамиз ўтиб кетди, отамиз мени ўйлайверганидан кейин фалаж бўлиб қолди,- дейди Рустам Неъматуллаев.

Суҳбатдошга кўра, онасининг юраги сиқилиб вафот этишига, отасининг фалаж бўлиб қолишига унинг Ўзбекистон қамоқхоналарида гуноҳсиз 9 йил ўтиргани сабаб бўлган.

Унинг бошдан кечирганлари эса 1997 йилнинг энг сўнгги куни, янги йил арафасида бошланган эди. Рустам Неъматуллав ва унинг поччаси Рустам Ибаев ўзлари яшаётган Қирғизистоннинг Сузоқ туманидан 15 километр масофада жойлашган Андижон вилоятининг Хонобод шаҳарчасига бозор қилгани йўл олади.

XS
SM
MD
LG