Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:41

Рашид Бекжон: Сиëсий маҳбусларнинг озод этилишига умид бор


Рашид Бекжоннинг тутқунликдан аввалги сурати.
Рашид Бекжоннинг тутқунликдан аввалги сурати.

12 март куни 12 йиллик тутқунликдан сўнг ўз оиласи бағрига қайтган сиëсий маҳбус Рашид Бекжон Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан бериладиган катта авфнома мамлакатдаги бошқа сиëсий маҳбусларнинг ҳам озод этилишига умид туғдираëтганини айтади.


14 март кунги суҳбат муқаддимасида мухолифатдаги Эрк партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг кенжа укаси Рашид Бекжон ўзининг озод этилиш тафсилотларини ҳикоя қилиб берди.

- Энди шундай бўлиб қолдида. Яна озгина қўшимча бўлган эди. Қўшимча уч ярим йил Навоий шаҳар суди билан берилган эди. Тартиббузарлик айби қўйилди-да.

Озодлик: Қачон берди?

- Срок тугамасдан олдинроқ берди. Кейин апелляция ëздим. Вилоят судига шикоят аризаси ëздим. Вилоят суди қайта кўриб чиқишни Нурота судига берган. Нурота суди буни кўриб чиқиб 46-муассасада қилган ишларимни кўриб, корхоналарда ишладим, муассаса тадбирларида қатнашганимни ҳисобга олиб, суд нимасини бекор қилди.

Озодлик: Қўшимча берилган уч ярим йилликни.

- Ҳа, ўшани бекор қилиб кейин озод қилишди.

Озодлик: Суд ҳукмини, сизнинг озодликка чиқарилишингизни¸ сиëсийларга нисбатан ëндашувнинг қандайдир юмшаши¸ деб қабул қилиш мумкинми?

- Албатта, шундай деб ўйладим. Менимча, шундай. Лекин 12 йил давомида шахсан менга нисбатан тазйиқ, нималар бўлмаган. Ўзим чиқиб корхоналарда ишлаб келдим.

Озодлик: Нима ишлар қилдингиз?

- Ишлаб чиқариш корхонасида шлакоблок қуйиб, бошқа ишлар. Ойлик беради. Яхши ойликлари.

Озодлик: Сизни тез-тез изоляторга ташлаб туришди¸ деб айтишарди.

- Ҳа, бўлиб турарди ундай хабар.

Озодлик: Қийноққа солишлар қандай бўлди 12 йил давомида?

- Қийноққа солиш бўлмаган. Изолятор бўлди, у тўғри. Тартибот нимаси бузилди деб ëпиб турди. Бу бўлди энди. Табиий ҳолат.

Озодлик: Рашид ака, қамоқда қолаëтган сиëсий маҳбусларга муносабат қанақа? Озгина бўлса ҳам юмшаганми ëки ўша-ўшами?

- Биласизку, бу нарса ҳақида мен бирор нарса айта олмайман. Умуман ўзига нима қилиб тинч юргани бўлса, ҳеч қанақа тазйиқ, нима йўқ. Тинч юриб ўзининг ишини қилаëтганларга ҳеч қанақа тазйиқлар бўлмаяпти.

Озодлик: Озодликка чиқиб ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз мана бу 12 йиллик у қамоқдан бу қамоққа ўтишлардан кейин?

- Яхши, Худога шукур. (кулиб) Энди бу ўтган иш ўтиб кетди. Бу тўғрида мен ҳозир фикр билдира олмайман.

Озодлик: Рашид ака, Муҳаммад Бекжон, Мамадали ака Маҳмудов, Мурод Жўраевларнинг озод қилинишига умид қилсак бўладими сизнинг чиқарилишингиздан кейин?

- Иншооллоҳ, Худо хоҳласа. Менимча, чиқаришса керак деб ўйлайман. 20 йилликка жуда катта авфнома берса керак аминистия. Шуни кутаяпмиз энди. Кўрамиз, вақт кўрсатади¸ дейди Рашид Бекжон.

12 йилдан кўпроқ Ўзбекистон қамоқхоналарида сақланиб¸ 11 март куни озод этилган сиëсий маҳбус Рашид Бекжон билан суҳбат эди.

Рашид Бекжон Тошкентда 1999 йил 16 февралда содир этилган портлашлардан икки кун ўтиб қўлга олинган ва конститутсиявий тузумга тажовуз қилганликда айбланиб¸ 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Мустақил Ўзбекистон қамоқхонасида узоқ қолган сиëсий маҳбуслардан саналмиш Рашид Бекжоннинг турмуш ўртоғи Бозоргул Ўразметова йиллар давомида унинг қамоқхонадаги вазиятидан жамоатчиликни хабардор қилиб турди. Рашид Бекжонга белгиланган қамоқ жазоси тугашига саноқли ҳафта қолганида¸ уни кўришга бориб¸ ўз эрининг дарагини ҳам тополмай келган Бозоргул опа¸ оғир хаëллар билан яшаëтган эди.

"Аммо 12 март куни кутилмаганда хўжайинимнинг уйга кириб келиши¸ ўша кунни ўзим ва болаларим ҳаëтидаги энг бахтиëр кунлардан бирига айлантирди"¸ дейди Бозоргул опа Озодлик билан суҳбатда.

- 12 март куни келди. 11 мартда чиққан, 12 март куни етиб келди поездда.

Озодлик: Ўзлари поездга чиқиб сумкаларини ортиб келдиларми?

- Ўзлари ëнига битта милиция болани қўшиб юборган. Поездда шу билан келган. Ҳазораспга келганда Комил акамга телефон қилган. Шу билан булар машина олиб чиқишди. Ярим соат, бир соатнинг ичида келишди.

Озодлик: Кўзларингизга, қулоқларингизга ишонамагандирсиз.

- Уйга келгунча ишонмадик. Қўчқорларни сўймай турдик. Ҳамма одамлар йиғилишди. Худога шукур¸ ҳамма ери соғ-саломат. Соғлиғим яхши, дейди. Келганда ҳам билдик. Яхши кузатишибди. Кийим-кечак беришибди. Кийим-кечакларини кийдириб юборишибди. Жуда хурсандмиз. Ўзим ҳам хурсандман. Ҳаммаси яхши. Келгунча келиб ҳамма ишларни тайëр қилиб қўйди. Болалар ҳам мактабга бормай¸ отасига термулиб ўтирибди¸ дейди 12 йиллик қамоқ жазосини ўтаб¸ 12 март куни ўз уйига қайтиб келган сиëсий маҳбус Рашид Бекжон ва унинг турмуш ўртоғи Бозоргул опа.

Озодлик Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаëтган сиëсий маҳбуслар¸ хусусан 14-15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилиб¸ озодликка чиқиш кунлари яқинлашаëтган Мамадали Маҳмудов¸ Мурод Жўраев¸ Муҳаммад Бекжон каби тутқунларга оид маълумотларни мунтазам ўрганишда давом этади.
XS
SM
MD
LG