Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:19

Орадан 20 йил ўтиб: СССРга ким овоз берган эди?


Собиқ иттифоқ бўйлаб тахминан 75 фоиз сайловчи референдумда "ҳа" деб жавоб берган бўлса-да, орадан ярим йил ўтиб иттифоқ ўз-ўзидан қулади.
Собиқ иттифоқ бўйлаб тахминан 75 фоиз сайловчи референдумда "ҳа" деб жавоб берган бўлса-да, орадан ярим йил ўтиб иттифоқ ўз-ўзидан қулади.

Бундан 20 йил муқаддам, 17 март куни собиқ СССРда “Сиз СССРни ҳар бир миллатнинг ҳуқуқлари ва эркинлиги тўла кафолатланган тенг ҳуқуқли республикаларнинг янгиланган федерацияси сифатида сақлаб қолиш зарур деб ҳисоблайсизми?” деган савол билан умумхалқ референдуми ўтказилган эди.


Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон республикаси сайловчиларининг 95,4 фоизи бу референдумда қатнашган ва ўзбекистонлик овоз берувчиларнинг 93, 7 фоизи “ҳа” деб жавоб берган.

Орадан 20 йил ўтиб бу тарихга бир назар ташладик. 1990 йилнинг 20 июнида Ўзбекистон Олий кенгаши мустақиллик декларациясини қабул қилган эди. Аммо президент Ислом Каримов бунга қарши чиққан эди. Коммунистик эътиқодда бўлган маҳаллий раҳбарлар тирикчилик охури бўлиб қолган совет империясидан чиқиб кетишдан қўрқардилар.

КПСС Марказий қўмитаси Бош котиби Михаил Горбачев бутун мамлакат бўйлаб референдум ўтказишга ва халқнинг “фикр”ини билишга қарор қилди.

Бу референдумда Грузия, Латвия, Литва, Молдавия, Арманистон ва Эстония қатнашмади.

Хўш, ўшанда ҳукуматнинг, мухолифатнинг ва одамларнинг бу референдумга муносабати қандай эди?

Бу борада Ўзбекистон Эрк демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик саволларига жавоб беради.


XS
SM
MD
LG