Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:03

"Коммунал тўловлар ошиши-халқ учун ортиқча юк"


Тошкентда яна коммунал хизмат тўловлари ошадиган бўлди.
Тошкентда яна коммунал хизмат тўловлари ошадиган бўлди.

Тошкентда 1 апрелдан бошлаб марказий иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун тўловлар ошади. Тўловларнинг ошишини тошкентликлар шаҳар ҳокимиятининг “Наврўз” байрамига аталган ўринсиз “совға” эканлигини айтишмоқда.


“Тошиссиққувват” ширкати Сирғали тумани бўлимининг ўзини таништирмаган расмийси Озодлик билан суҳбатда 1 апрелдан бошлаб тошкентликлар марказий иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув учун оширилган тарифда пул тўлай бошлайдилар, дея маълум қилди:

- Марказий иситиш тизими ҳар бир одам учун 436 сўму 27 тийин қилиб белгиланди. Бу аввалги нархдан яқин 40 сўм қимматроқ. Ҳисоблагичсиз иссиқ сув бир одам учун 5460 сўмни ташкил этди,- деди “Тошиссиққувват” расмийси.

“Тошиссиққувват” расмийси тўловлар оширилининг сабабларини бундай изоҳлади:

- Ҳамма нарсанинг нархи кўтарилиб боряпти. Энергия ресурлари, электр энергияси нархлари ошганданидан сўнг, табиий биз ҳам нархни оширишга мажбур бўламиз,- дейди “Тошиссиққувват” ширкатининг Сирғали тумани бўлими расмийси.

Тошкентлик пенсионер Абдуқаҳҳор Мусаев аҳолисининг асосий қисми камбағалликда яшаётган ўзбекистонликлар учун коммунал хизматларга тўловларнинг оширилиши ортиқча юк бўлди, дейди:

- Энди одамлар бундан баттар қашшоқ бўлади. Сабаби ишсизлик, бераëтган пенсияси на газга етади, на сувга етади. Агар ҳозир шахсан мен ўзимнинг пенсиямни ҳисоблаб берсам, Гитлернинг қамоғидаги одам бору, ундан ҳам баттарга тушиб қолаяпман-да, данний моментда. Мисол учун менинг оиламда ҳозир иккита қизим коллежда ўқийди. Битта неварам ҳам коллежда ўқийди. 185 минг пенсия оламан. Аëлим 75 минг пенсия олади. Газга қиш пайтида ойига 130 минг. Мана кеча пенсия келди. Светга 77 минг, просто нон-чой билан ўтиришингиз керак. Биласизми нормалний одамга шу саволни берсангиз, даже президентга, президентнинг ўзи ҳам қотиб қолади қанақа қилиб бу яшаяпти? Ҳозир Ўзбекистон бўйича олсангиз, 90 фоизи мутлақо тўғри келмайдиган нарса бу ошириш. Халққа нагрузка-да,- дейди Абдуқаҳҳор Мусаев.

Эслатиб ўтамиз сўнгги бор марказий иситиш тизими ва иссиқ ҳамда совуқ сув учун тўловлар ўтган йилнинг октябр ойида оширилган эди.

Жорий йилнинг феврал ойида, ҳисоблагичи йўқ хонадонлар учун иссиқ сув яна 20 фоизга оширилган эди.
XS
SM
MD
LG