Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:29

Баҳс майдони: Ливияда ким томондасиз?


Коалиция зарбаларини қўллаëтган ливиялик аëл ўз қўлига "Мен Ливияни севаман!" деб ëзибди...
Коалиция зарбаларини қўллаëтган ливиялик аëл ўз қўлига "Мен Ливияни севаман!" деб ëзибди...

Адолат ва ҳақ сўраган ўз халқини қираëтган Ливия диктаторини тўхтатиш учун Ғарб бошлаган ҳарбий амалиëтларни қўллайсизми ëхуд аксинча?


Ливия халқининг Муаммар Қаддафий режимига қарши февралда бошланган норозилик чиқишларини ўзбекистонликлар ҳам катта қизиқиш билан кузатиб келаётган эди.

Режим ўз фуқароларига қарши куч ишлатишни бошлаганидан сўнг бир қатор Ғарб давлатлари БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига биноан Қаддафий ҳукуматига қарашли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яксон этиш мақсадида ўтган шанбада ҳаводан зарбалар бера бошлади.

Бу воқеа "озодликчи"ларнинг Ливиядаги воқеаларга қизиқишини кескин кучайтириб юборди.

Бу қизиқиш Озодлик сайтида қолдирилаётган шарҳлардан кўриниб турибди.

Ливиядаги вазият муштарийларимизни икки лагерга бўлиб қўйди.

Бир томон "Ливия осмонидан қўлингни торт!" деб хитоб қилса, иккинчи томон "Ўз халқини қираётган Қаддафийдан ҳимоя қилишни кимдир ўз зиммасига олиши керакку?!" деб масалани кўндаланг қўймоқда.

"Баҳс майдони" нинг бугунги сонига шу икки лагер вакилларини чақирдик.

Баҳс майдонининг бир томонида социолог ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимов. У "Ўз халқини қираётган Қаддафийдан ҳимоя қилишни кимдир ўз зиммасига олиши керакку?!" деяётганлар сафида.

Баҳс майдонининг иккинчи томонидан жой олган диний олим Муҳаммадсолиҳ Абутов эса "Ливия осмонидан қўлингни торт!" деб хитоб қилаётганлар қаторида.

"Баҳс майдони"га мармаҳат!

XS
SM
MD
LG