Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:36

"Бишкек ҳукумати Халқаро комиссия тавсияларини бажариши керак!"


Қирғизистон раҳбарлари икки миллат ўртасида бузилган ишонч ва ўзаро ҳурмат деворини қайта тиклашга киришишлари лозим¸ дейишмоқда Қирғизистон жанубидаги ўзбек фаоллари.
Қирғизистон раҳбарлари икки миллат ўртасида бузилган ишонч ва ўзаро ҳурмат деворини қайта тиклашга киришишлари лозим¸ дейишмоқда Қирғизистон жанубидаги ўзбек фаоллари.

Ўш қирғинидан сўнг ватанини тарк этишга мажбур бўлган Ўзбек миллий-маданий маркази фаоллари шу фикрда.


2010 йилнинг июн ойида Қирғизистон жанубида юзага чиққан зўравонликларни махсус ўрганган Халқаро комиссия ҳисоботи Қирғизистоннинг ўзида ҳам, унинг ташқарисида ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Ҳисобот юзасидан фикр билдириш истагида Озодликка мурожаат қилганлардан бири - жалолободлик Шаҳобиддин Юсупов.

“Ўзбеклар Қирғизистонга қарши гап айтмаган”

Июн қирғини давомида Шаҳобиддин Юсуповнинг Жалолободдаги уйи ва шаҳар марказидаги меҳмонхонаси босқинчилар томонидан ёндириб юборилган эди.

Шу кунда у Украинада, шу мамлакатдаги Ўзбек миллий-маданий маркази раисидир.

Июн қирғинидан сўнг унинг 50дан зиёд қариндош-уруғи ҳам Жалолободни тарк этишга мажбур бўлиб Украинадан бошпана топган.

Халқаро комиссия ҳисоботига муносабат билдирар экан, Шаҳобиддин Юсупов бундай деди:

- Независимий комиссия келиб ўзининг расследованиесига точка қўйгани Ўш ва Жалолободдаги ўзбекларнинг сал юзи ëруғ бўлди. Комиссияга катта раҳмат дейман. Иккинчиси, ҳозирги ситуацияда бу комиссиянинг ўзбек тилига статус беришга рекомендация бераяпти...

Шаҳобиддин Юсуповнинг сўнгги гапи тушунарли бўлсин учун Халқаро комиссия ҳисоботининг “Тавсиялар” боби 5-бандини келтирмоқчимиз: "Ўзбек тилига Жанубий Қирғизизистонда муниципал ва минтақавий даражаларда - расмий бланклар, эълонлар, таълим, маданий ва юридик эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда - махсус мақом бериш лозим".

...Ана шунга мен айтмоқчиман, бизнинг лидерлар айтган сўз ҳар биттаси Қирғизистон мамлакати учун ҳеч қанақа ëмон сўз, қирғиз миллати учун ëмон сўз¸ деган сўзнинг ўзи йўқ бу ерда.

Ҳозирги ситуацияда энг асосийси¸ агар Қирғизистон действительно мамлакат бўлиб қолишини хоҳласа, бизнинг ўзимизнинг лидерлар билан Жалолиддин Салоҳиддинов билан, Абдурасул ака, Қодиржон Ботировлар билан маслаҳатлашиб, ўшалар билан келиб ўтириб круглий стол қилиб гаплашмагунча, мамлакати бўлмайди. Сабаби¸ ҳозирги кунда национализм Қирғизистон политикларининг қонига кириб кетган. Журналистининг ҳам, адвокатининг ҳам ҳаммаси. Тўғри сўз ҳеч кимга ëқмайди. Тўғри сўзни олиб, ўшанинг рекомендациясини олиб, мамлакатни кўтариш керак.

Ҳозирги кунда уйғурлар бор, мана Хитойда бор, мана Курдистон бор, мамлакати йўқ. Қирғизистон шунчалик кичкина бўлиб туриб мамлакат бўлиб, именно националистлар билан бўлиб қолса, эртага бу мамлакат бўлмайди. Ана шунга Қирғизистоннинг халқи, Қирғизистон правителствоси яхшиликка, тинчликка олиб келаман деса, мана независимий комиссиянинг рекомендациясига амал қилиши керак, дейди Шаҳобиддин Юсупов.

Жалолободлик Шаҳобиддин Юсупов “қирғизистонлик ўзбек лидерлари қирғизларга ҳам, Қирғизистонга ҳам қарши гап айтмаган”, демоқда. Бироқ айни пайтда Жалолобод шаҳар суди бир қатор ўзбек лидерлари устидан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқмоқда.

Республика Ўзбек миллий маркази вице-президенти, таниқли тадбиркор Қодиржон Ботиров ва яна 5 таниқли ўзбек қатор жиноятлар, жумладан сепаратчиликда айбланмоқда.

Ваҳоланки, Халқаро комиссия Ботировнинг ҳам, бошқа ўзбекларнинг ҳам чиқишларида Қирғизистоннинг яхлитлигига таҳдид аломатларини топмаган.

“Яралар битиб кетиши учун толмай меҳнат қилишимиз керак”

Сиртдан судланаётганлардан бири – “ЎшТВ” телекомпанияси эгаси, шу кунда оиласи ва қариндош-уруғлари билан қочқинликда яшаётган Халилжон Худойбердиевдир.

Бундан бир неча ҳафта аввал Худойбердиев Озодликка “ЎшТВ”ни Ўш шаҳри мэри Мелис Мирзақматов тортиб олгани тўғрисида айтиб берган эди.

Биз Халқаро комиссия ҳисоботига муносабат билдиришини сўраб Худойбердиевга ҳам мурожаат қилдик.

Озодлик: Халқаро комиссиянинг ҳисоботини объектив ҳисобот деб тан оласизми?

- Килюненнинг “максимал объектив қилиб кўрсатишга ҳаракат қилдим” деган гаплари бор экан. Мен ўйлайманки, объективний, истинага энг бир яқинроқ отчëт бўлса керак.

Озодлик: Киммо Килюнен матбуот анжуманида “Қодиржон Ботиров чиқишларида бирор марта ҳам автономия талаб қилмаган” деди. Лекин шунга қарамасдан Қодиржон Ботиров, шу қаторда сизга ҳам Жалолобод прокуратураси томонидан сепаратчилик ва Жиноят кодексининг бошқа моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этган¸ деб айблов эълон қилинган. Ботиров, сиз ва бошқаларнинг устидан суд жараëни бошланган. Буни қандай тушуниш мумкин? Қолаверса, миллий комиссия ҳам Ботировни сепаратчиликда айблаган эмас.

- Мен ўйлайманки, балки бу инерция бўлиши мумкин қандайдир. Сепаратизм тўғрисида қўйилган айбловлар неча ойлар бурун айтилган бўйича қолганми¸ деб ўйлайман. Нимага деганда¸ унақа айбловлар қўйишга ҳеч қанақа асослар йўқ. Бундан ташқари организация участие массовий беспорядких. У ҳам йўқ. Бундан ташқари возбуждение национальной, религиозной, межрегиональной вражди - бу ҳам йўқ. Использование служашим коммерческой организации в своих интересах - у ҳам йўқ. Создание незаконного вооружëнного формирования - у ҳам йўқ. Мен ўйлайман¸ қўйилган ҳамма айбловларнинг асоси йўқ. Бир томондан¸ миллий комиссиянинг ва халқаро комиссиянинг отчëтлари қараб чиқилганда қўйилган айбловлар асоси йўқ бўлиб чиқаяпти.

Озодлик: Халқаро комиссиянинг ҳисоботи билан бир вақтнинг ўзида Қирғизистон республикаси ҳукуматининг ҳисобот юзасидан шарҳлари ҳам эълон қилинди. Ўша шарҳларда бир жойида айтилганки, ўзбекча газеталарни қайта тиклаш, ўзбек тилидаги телекўрсатувларни қайта тиклаш, телевидениеларни қайта тиклаш масаласи устида ишлаяпмиз, деган гап бор. ЎшТВнинг эгаси сифатида шу иш амалга ошишига ишонасизми?

- Агар ҳукумат мана шунақа ваъдалар бераëтган бўлса, ваъдаларни рўëбга чиқариш ҳам ҳукуматнинг вазифаси, ҳам мен Қирғизистон граждани қаторида, менинг ҳам вазифам¸ деб ҳисоблайман. Шунинг учун¸ албатта¸ ҳаракат қилиниши керак. Агар бу ҳаракат объектив бўладиган бўлса, биз¸ албатта¸ поддержка қиламиз ва қўшиламиз.

Озодлик: Халқаро комиссия ўзининг хулосаларини эълон қилди. Сиз максимал даражада объектив деяпсиз. Шу ҳисоботдан кейин республикада вазият яхшиланишига ишонасизми?

- Мен ўйлайманки, бирданига вазият яхшиланиши қийин. Жароҳатлар жуда қаттиқ бўлганда. Лекин давлат сиëсати, идеологияси отчëтда берилган рекомендацияларнинг ҳеч бўлмаса ярмини бажарса, мен ўйлайманки, бир неча йиллардан кейин вазият яхшиланиши мумкин. Қанча воқеалар бўлиб ўтди. Бу одамларнинг эсида қолди. Жуда ëмон из қолдирди. Бу яраларнинг битишига йиллар ва толмасдан меҳнат керакда, дейди ЎшТВ телекомпанияси эгаси Халилжон Худойбердиев.
XS
SM
MD
LG