Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:22

"Муҳаммад Солиҳ диндорларга қўшилмасин!"


Сурхонлик отахоннинг Озодликка айтишича¸ асосий иши ҳукуматдагиларни дуо қилиш бўлиб қолган кўпгина имом ва муллалардан халқнинг ихлоси қайтганига кўп бўлади.
Сурхонлик отахоннинг Озодликка айтишича¸ асосий иши ҳукуматдагиларни дуо қилиш бўлиб қолган кўпгина имом ва муллалардан халқнинг ихлоси қайтганига кўп бўлади.

Акс ҳолда¸ Эрк демократик партияси раҳбари ўз обрўсига путур етказади¸ дейди демократия тарафдорларидан бири.


Эрк партияси диндорларга қўшилмасин!


Сурхондарё вилоятидан сим қоққан Ифтихор ота Эрк демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳга мурожаат қилиб, бу партиянинг диндор гуруҳлар ташаббусига қўшилишига қарши эканини айтди.

Ифтихор ота президент Каримовга бўйсунмаслик ҳаракати ортида диндорлар турибди, дея гап бошлади.

- Муҳаммад Солиҳнинг диндорлар билан қўшилишига мен унча рози эмасман-да. Шуни бир айтиб қўймоқчи эдим.

Озодлик: Нимага?

- Чунки ўша диндорлар билан агар Муҳаммад Солиҳ қўшилса, Эркнинг обрўсига анча путур етади-да.

Озодлик: Нима учун унақа деб фикрлаяпсиз?

- Уни энди ҳаëт кўрсатади. Лекин менинг шахсий фикрим¸ Муҳаммад Солиҳнинг у ҳаракатга, диндорлар билан қўшилишига унча мен рози эмасман-да шахс сифатида.

Озодлик: Сиз бўйсунмаслик ҳаракатини диндорларнинг ҳаракати деб ўйлаяпсизми?

- Ҳозирча кўп бошлиқлари шуларга ўхшаяпти. Мен ҳаëтимда кўпинча диндорлар билан муомалада бўлганимда, бир яхшилик кўрмаганман. Мана СССРнинг даврида ҳам райкомнинг секретарлари билан бирга кўп диндорлар улфатчилик қилиб юришди. Энди уларни танқид қилиб юборишди-да, бу ҳукумат билан ҳамкорлик қила бошлади ичкарида. Мен айтаëтган одамлар эшонлар, имомлар, катта-катта одамлар эди.

Озодлик: Амалдор диндорларда-а?

- Ҳа. Шуларга кўп ишонмайманда мен ҳаëтимдан келиб чиқиб.

Озодлик: Сиз ўзингиз ҳам диндормисиз?

- Алҳамдулиллоҳ¸ мусулмонмиз.

Озодлик: Намоз-ниëз борми?

- Бор. Намоз у бўлади. Лекин мен деярли ўнта районни биламан унча менга маъқул эмас-да. Мен эшонман деб юрганларнинг кўпчилиги. Кечирасиз, бирор марта масжид ҳам кўрганим йўқ, бирор жойга зиëратга ҳам бориб кўрганим йўқ. Беш вақт намозимни билганимча қилиб юраман.

Озодлик: Жумага бормайсизми?

- Бормайман. Боришни хоҳламайман.

Озодлик: Таровеҳ намозларигачи?

- Йўқ, йўқ, бормайман. Рўза, намозимни ўзим мустақил бажариб юраман.

Озодлик: Нимага бормайсиз?

- Ўша ерга борганимда ҳам шунақа гурунгларни эшитаман. Районнинг имомлари фақат прокуроримиз соғ-саломат бўлсин, ҳокимимизга узоқ умр тилаймиз, дейди. Мен нима қиламан у ерларга бориб? Шунинг учун бормайман. Эркнинг обрўйини сақлаб қолишсин. Муҳаммад Солиҳнинг дунë сиëсатидаги равнақини, унинг келажагини бошқачароқ, ривожланган бир тарзда кўришни истайман-да мен, дейди сурхондарëлик Ифтихор ота.


Иш йўқми, ишга истак йўқми?

Жиззах вилояти, Жиззах туманидан телефон қилган 23 яшар Лазиз мутлақо ишсиз ва мутлақо имконсиз қолганидан сўзлар экан, ўзи каби яна кўплаб тенгдошларининг боши берк кўчага кириб қолганини айтди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги арафасида мустақиллик билан бирга улғайган ва ўзини мутлақо ноилож, деб кўраётган яна бир ёш ўзбекистонликнинг фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутдик.

Озодлик: Мутлақо ҳеч қанақа иш билан шуғулланмаяпсизми?

- Худди шундай.

Озодлик: Қандай бўлаяпти энди бу?

- Ота-онамиз бор экан бахтимизга. Худога шукур.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

- 23да.

Озодлик: Ҳеч қанақа иш қилмаяпсизми? Мардикорчилик ҳам қилмаяпсизми?

- Йўқ. Мана сизнинг хабарингиз борку мана бу ëқда нима бўлаëтганидан. Нима қилиш мумкин айтингчи¸ қани?

Озодлик: Одамлар ҳар ҳолда¸дейлик¸ устачилик қилаяпти.

- Устачилик қилсак ҳам бўладику, кўриб келаяпмиз бир бўлиб бир бўлмаяпти.

Озодлик: Ҳеч ҳам иш йўқми сиздай кап-катта йигитга?

- Менинг фикримча, менга йўқда.

Озодлик: Иш йўқми¸ истак йўқми?

- Истакку бор, бир кун, икки кун ишлаган пулингиз барибир иш бўлмайди-да.

Озодлик: Мутлақо бўм-бўш ўтиргандан кўра¸ дейманда.

- Бундайда энди, қандай десак экан, масалан иш бор, йўқ эмас. Ишлаганга яраша бир кунлик ишда ишламайсизку. Яхши, оила тебратадиган иш топишингиз керак. Йўқда.

Озодлик: Унақа иш йўқ бўлса, нима қилиш керак?

- Юрибмиз шу. Радиони эшитиб¸ телефон қилган эдик.

Озодлик: Ота-онангиз ишлайдими?

- Ишлайди. Уларнинг ҳам иши иш эмасда.

Озодлик: Ҳар ҳолда ота-онанинг қўлида иш бор эканку. Уларнинг қўлидаги ишни олса бўладими?

- Улар азалдан ишлаб келганда. Онам ишламайди. Азал азалдан отам ишлаб келган. Ишни ташлаб кетса бўлмайди. Чидайди. Бошқа иложи йўқ. Бўйнида кўп масъулият турибди. Ҳеч бўлмаса ор-номус қилади.

Озодлик: Сиз ор-номус қилмайсизми?

- Ор-номус қиламиз энди. Бир кун икки кун ишлаяпмиз. Бизга тўғри келмайдида ишлар. Одамни алдашга тўғри келаяпти¸ тўғрисини айтсам.

Озодлик: Масалан¸ фермерга чиқиб сувчилик қилсангиз, новвойчилик қилсангиз, одамларни алдаган бўласизми?

- Ие, масалан 60 мингга бир қоп ун олса, 140 минг, 200 мингга сотишга тўғри келади. Шундайда одамни алдайсиз¸да. Бир бурда нонни 500 сўмдан сотгандан кейин...

Озодлик: Шуни алдамасдан, инсоф билан қилсангиз бўлмайдими?

- Қийинда. Кўриб келаяпман, қасамхўрлар босиб кетган.

Озодлик: Бу аҳволга келиб қолишингизда сизнинг айбингиз йўқ-а?

- Йўқ, менинг айбим йўқ. Ҳеч айбим йўқ деб ўйлайман. Лекин аниқ биламан.

Озодлик: Балки етарлича ҳаракат қилмагандирсиз, имкон изламагандирсиз?

- Энди тасаввур қилингки қилдимда. Уч-тўрт йилдан бери ҳаракат қилиб келаяпман¸ натижа бўлмаяптида. Энди бундайда дўсту душман бўладида ҳар кимда ҳам. Яхши бўлиб тоза меҳнат билан кун кўриб кетди дегани қаердаю¸ ҳеч ўзининг ишини тополмай шунақа йўлга тушиб кун кўрди дегани қаерда. Нима дедингиз, дейди жиззахлик Лазиз.


Ўзбек қамоғида зулмнинг чеки йўқ!

Тошкент шаҳридан телефон қилган Нозимжон Озодлик эшиттиришларида Қарши зонасида ўғли қийноқларга солинган она ҳикоясига муносабат билдирди.

Нозимжоннинг ўзи ҳам иқтисодий жиноятда айбланиб, мана шу муассасада 8 йил жазо муддатини ўтаганини ёдга олди.

- Зонада йигитнинг қийналганлигини эшитиб ҳақиқатан ўзимнинг танамда ҳис қилгандай бўлиб кетдим. Нимага деганда ўзбек зоналари ...

Озодлик: Ўша ерда бўлганмисиз?

- Ҳа, ўша ердаги зонада бўлганман. Оддий элементар сув масаласи йўқ. Шўр сув беради. У сувни ичса, одамнинг ичи кетадида ҳолсизланиб юраверади. Шу сувни ичиши билан ичи кетади.

Озодлик: У сув қаердан олинган бўлади?

- У сув ернинг тагидан чиқади. Ер тагидан кавлаб олишади. Жуда шўр сув.

Озодлик: Шу сувни ичиб ичи кетиб юраверадими маҳбуслар?

- Ҳа. 8 йил ўтирган бўлсам шу зонада, шу аҳвол. Ширин сув ҳеч қачон бермайди у ерда. Номига битта кран қилиб қўйишган. У фақат милициялар учун, кейин сотади уни. Маҳкумларга сотади.

Зулм масаласи. Зулмдан қийналиб ўзининг устига солярка қуйиб ëқиб юборганларни кўрдим. Ҳақиқатан ëнган одам югуруб юрганини зонанинг ичида. Ўзини ўзи осиб қўйганлар бўлди. Ўзимнинг яқин оғайним зулмга чидай олмасдан ўзини осиб қўйди.

Иш масаласи. Ишга олиб чиқади мажбурлаб. Қувватсизлиги йигитларнинг. Уриб ишлатилади. Учта ғиштни кўтаришга ҳоли йўқ одамнинг. Шунақа қийналишади. Касал одамларни ҳам мажбурлаб чиқаргандан ғишт чиқарадиган мешалканинг ичига тушиб кетади. Кейин ўша ерда “Бахтсиз ҳодиса. Ўзида айб” деб оформлят қилиб юборишади. Қишда совуқни ўзимни шунақа қилишган. Ҳаммани ўша ерда шунақа қилишади. Қишда совуқда ечинтириб қип-яланғоч қилиб қўйишади. Қип яланғоч қилиб совуқда икки-уч соатлаб юрилади. Бунинг оқибатида туберкулëз бўлишади, ҳар хил касаллар бўлишади.

Озодлик: Сизга ҳеч нарса бўлмадими?

- Мен ўзим ҳам касал орттирдим. Оëқларимни шамоллатганман, ўтимни шамоллатганман. Ҳозир энди лечениелар олиб яхши бўлиб қолганман. Ўзимни тутиб олиб, озгина спорт билан шуғулланиб яхши бўлиб юрибман.

Озодлик: Сиз нимада айбланиб қамалгансиз?

- Рекетчиликда айбланиб қамалганман, дейди Нозимжон.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG