Маҳаллий сайловлар кўзбўямачиликка айланмасин,
дейди Кореядан телефон қилиб ўзини Асадбек деб таништирган асли тошкентлик меҳнат муҳожири.
Асадбек Кореядаги маҳаллий сайловлар билан ўзбек сайловини таққослаб xулоса чиқарганини айтади.
- Маҳалла оқсоқоли қилиб “Мен бўламан. Мен мана шу жойга жавоб бера оламан” дейдиган одамни сайласа. Ҳозир менинг қарашим бўйича, бу менинг фикрим, ҳеч қайси маҳаллада “Мен оқсоқол бўламан. Мен халқимнинг талабларига жавоб бера оладиган маҳалла оқсоқоли бўламан” дейдиган инсонни сайлашини хоҳлардим. Аслида қандай бўлаяпти?
Тўртта-бешта киши йиғилаяпти йиғилса, ëки бўлмаса тепадан сайлаб қўяяпти кимдир. Улар мажбур бўлганидан ëки иш йўқлигидан маҳалла оқсоқоллари бўлаяпти. Маҳалла оқсоқоли маҳалланинг талабини қондира оладиган, маҳалланинг талабига жавоб бера оладиган инсон бўлиши керак. Лекин ҳозир маҳалла оқсоқоллари фақат тепадан келган буйруқни бажаради, бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди, деб туради. Илтимос қиламан шунақа оқсоқоллардан, жойини бўшатиб қўйсин. Ўша жойга одам келмаса ҳам майли. Маҳалла оқсоқолининг кераги ҳам йўқ, агар қўлидан келмайдиган бўлса.
Озодлик: Корейсларда ҳам маҳалла тизими бор-а? Коммуна дейди улар.
- Маҳалла тизими бор буларда. Жуда ҳам яхши ишлайди буларда. Масалан, сайлов бўлса, кўчада туриб одамларга ялиниб туради мени сайланглар деб. “Мени сайланглар” деганда, уларнинг мақсади бор. Яқинда бу ерда ҳам шунақа сайлов бўлаяпти. Мен савол бердим “Сенинг мақсадинг нима? Нимага даъвогарлик қилаяпсан?”. У “Менинг шунақа программам бор. Шу программа асосида мен одамларни мана шунга жалб қиламан” дейди. Бизнинг оқсоқолларнинг программаси йўқ. Тепадан берилган программани бошқаради фақат, дейди умрининг 20 йилини муҳожирликда ўтказаëтган 30 яшар Асадбек.
Тошкентлик ўзбеклар лўлиларнинг қабрини кавлаб тирикчилик қилишмоқда,
дейди ўз ҳайронлигини яшира олмаган тошкентлик 39 яшар тижоратчи Нозимбек.
- Менинг ошна-оғайниларим бор. Тижорат билан шуғулланишади-да. Тижорати қанақа экан деб қизиқиб гаплашиб кўрсам, уларнинг иши шу эканки, қабристонда қабр кавлаб тирикчилик қилишаркан. Қанақа тирикчилик экан бу десам, Боткина, рус мозорларида марҳумларни кавлаб, ўша ердан тилла тақинчоқларини олиб кун кечираркан-да. Яхшигина даромад топишар экан. Ўшани менга биттаси таклиф қилган эди. Қанақа экан десам, ўша лўлилар, циган дейди бизларда, ўшалар кўмилган, уларнинг кўмилишида доллар, пул ташланар экан гўрнинг ичига. Бир-икки куннинг ичида ўшани олмаса, гўрковлар ўзлари қазиб олар экан.
Озодлик: Ўзбек болалар қилаяптими бу ишни?
- Ҳа. Кейин гаплашсам, ҳақиқатан лўлилар ўлганда, лўлилар қабр тепасида туриб, ҳар хил доллар, тилла тақинчоқлар, 200 граммча тилла олишганини айтиб беришди менга. Кейин ëқамни ушлаб қолибман шунақа ҳам тирикчилик бўларканми деб, дейди тошкентлик Нозимжон.
Россиядаги меҳнат муҳожирининг Тошкентдаги уйини ундан сўрамасдан сотишди,
дейди ўнлаб айни тарздаги жиноятларни ўрганган тошкентлик адвокат Тожимат Нуралиев. Адвокат Тожимат Нуралиев Ўзбекистонда фақат битта диктатура - пул диктатураси мавжудлигини таъкидлайди.
- Мен Тошкент шаҳридан. Адвокат бўлиб ишлайман. Фамилиям Нуралиев. Битта одамнинг ўзи бўлмаган, уйини сотиб юборишган. Набиев деган одамнинг уйини. Унинг уйини ўзи йўқ пайтида сотиб юборишаяпти. Қўшнисига ташлаб кетаяптида. Пул жўнатиб турибдида. Квартирант қўйдим деяпти. Бу одам Москвада ишлаб юрган. Келса, уйида уже бошқа одамлар яшаяпти. Россия фуқароси номидан жиноят иши қўзғатаяпмиз Ҳамза районимизда. Жиноят иши қўзғатилди. Уйини қайтариб олиш керакку энди.
Жиноий иш билан олинган бўлса, юридический международний термин чиқиб кетдику, рейдерский захват деймизда буни, ўзи йўқ, имзо буникимас, доказанний дело қўзғатилди, лекин Мирзо Улуғбек туман суди уйини қайтариб бермасликка қарор чиқариб берди. Ундан кейин аппеляция суди ҳам яна қарор чиқариб берди.
Мен энди бу ерда битта нарсани айтмоқчиман, Вячеслав Охунов бир кун сизларга чиқиб яхши гапларни гапирган эдида “бизларнинг президентимизга қараганда пул кучли бўлиб кетди” деб. Ҳақиқатан ҳам коррупция вообше баланд даражага чиқиб кетди. Ҳақиқатни топиш керак бўлмай қолди. Шунинг учун мен адвокатларга ҳам, сизларга ҳам мурожаат қилмоқчиман: Адвокат бўлиб ишлаш керакми ëки керак эмасми бугунги кунда? Суд ҳам оппоқ нарсани қоп-қора қилиб қарор чиқариб берса. Кимдир жавоб бериши керакку бунга. Прокуратура ҳам индамай қараб турса бунга, суд оддий ўғрини ҳимоя қилса, бировнинг уйини сотиб юборса, дейди адвокат Тожимат Нуралиев.
Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонга қайтсин¸
дейди Тошкентдан қўнғироқ қилган ва ўзини ўзбек зиëлилари вакили деб таништирган Санжарали ака.
- Таклифим юрт ташқарисида юрган Муҳаммад Солиҳ каби сиëсий жамоат арбоби даражасидаги инсонларни қувғинга олиш эмас, уларга сохта тавқи лаънатларни ëпиштириш эмас, балки уларни азиз инсон сифатида қабул қилиб олиш керак¸ деб ҳисоблайман. Албатта¸ буларнинг йўлига эркинлик бериб ва уларга кўмак бериш керак¸ деб ўйлайман. Лекин эртами-кечми бу ишлар¸ албатта¸ қилинади. Қайси жамият бўлишидан қатъий назар одатда энг хор қилинган, энг ерга урилган инсонлар пайти келганда жуда ҳам азиз бўлишади.
Мен ўйлардимки, ўша пайтни кутмасдан ҳозирги давлат, мавжуд ҳукумат шу инсонларнинг йўлини очиб бериши энг зарур чоралардан бири деб ўйлайман. Агарки бизлар шу инсонларни қайтарсак, агар буларга йўл очиб берсак, уларнинг илми, эътиқоди, уларнинг дунëқараши, тўғри йўлдаги шижоатлари ва жонкуярликлари орқали мен ўйлардимки халққа¸ албатта¸ ижобий таъсир кўрсатиларди. Албатта¸ ҳозирги аҳволимизга чора топилиши муқаррар. Мен бунга ишонаман.
Озодлик: Нега айнан Муҳаммад Солиҳ қайтиши керак деб ўйлайсиз?
- Биласизми¸ бирор-бир инсон ҳақида эшитиш бошқа, унинг ижоди билан яқиндан танишиш бошқа, у билан шахсан танишиш бошқа, унинг турмуш тарзи, чеҳраси ҳам кўп нарсани айтиб берар экан. Авваламбор биз назарга илмаган, бизлар уни ерга урган Муҳаммад Солиҳдек фариштаси юксак инсонни мен ҳали юртимизда учратганим йўқ.
Биласизми унинг ютуқ ва камчиликларидан ташқари шахс сифатида, инсон сифатида, эътиқодли инсон сифатида бундай инсонларнинг Ўзбекистонда борлигининг ўзи Оллоҳнинг ўзбекка берган беназир неъматларидан бири деб ҳисоблайман. Шунинг учун айнан Муҳаммад Солиҳ каби инсонларни тушунишимиз, уларга хайрихоҳлик билдиришимиз жуда ҳам зарур деб ҳисоблайман.
Афсуски ҳозир бизларда шу табиатдаги, шу феъл атвордаги инсонлар йўқлиги сабаб ҳам бизлар ҳақ билан ноҳақни, ҳалол билан ҳаромни ажрата олмайдиган аҳволга келиб қолдик, дейди ўзини ўзбек зиëлилари вакили деб таништирган Санжарали ака.
*****************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!