Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:34

"Уларга қўйилган айбловлар асоссиз"


Қозоғистонда қочқинларнинг оилалари қолмоқда. Халқаро ташкилотлар Қозоғистоннинг қочқинларни экстрадиция қилиш қарорини халқаро қонунларга зид, дея баҳолади.
Қозоғистонда қочқинларнинг оилалари қолмоқда. Халқаро ташкилотлар Қозоғистоннинг қочқинларни экстрадиция қилиш қарорини халқаро қонунларга зид, дея баҳолади.

Қозоғистон ўзбекистонлик 29 қочқинни ҳибсга олинганидан роппа-роса бир йил ўтиб, ўтган ҳафта ватанларига экстрадиция қилди.


Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги экстрадиция қилиш қарорини қочқинлар ўз ватанларида ўта оғир жиноятларда айбланаётгани билан изоҳлади.

Ўзбекистон бу тутқунларни турли диний экстремистик ташкилотларга аъзолик ва конституцион тузумга тажовуз қилиш каби айблар билан қидирувга берган эди.

Ўзини Умид деб танитган 28 яшар ўзбекистонлик диндор Ўзбекистонга экстрадиция қилинган қочқинлар билан бирга бир йил аввал Олмаотада ҳибсга олинган ва кейинчалик қўйиб юборилган эди.

Ҳозир Европа давлатларидан бирида бошпана топган Умид Озодлик билан суҳбатда ҳамюртлари асоссиз айбловлар билан Ўзбекистонга топшириб юборилгани ҳақида гапириб берди.

XS
SM
MD
LG