Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:12

Ўзбекистонлик "қопқоқ ўғриси" жавобгарликка тортилади


"Қопқоқ ўғриси" ўзбекчасига тўй қилиб, 400 кишига ош бериш ҳаражатини қоплаш мақсадида бу ишга қўл урганини айтган.
"Қопқоқ ўғриси" ўзбекчасига тўй қилиб, 400 кишига ош бериш ҳаражатини қоплаш мақсадида бу ишга қўл урганини айтган.

Москвадаги Данилово қабристонидан канализация қувурларининг темир қопқоқларини ўғирлаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Москва шаҳар Жанубий округ ИИБси расмийси Наталья Мальцевага кўра, Москвада фаррош бўлиб ишлган ўзбекистонлик мардикор Данилово қабристони қўриқчилари томонидан жиноят жойида ҳибсга олинган.


Москвада тарихий обидалар қаторига киритилган Данилово қабристонидан ўз шериклари билан канализация қопқоқларини ўғирлаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Бу хабарни тасдиқлаган Москва шаҳар Жанубий округ ИИБси расмийси Наталья Мальцевага кўра, ўғриликда гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси Москвада расман фаррош сифатида қайдга олинган. Уни Данилово қабристони қоровуллари жиноят жойида қўлга олди, дейди ички ишлар ходими.

- Ўзбекистонлик 20 ёшли шахс қўлга олинди. У ўғирланган канализация қопқоқларини сотиб қўшимча даромад олишни кўзлаган. Унинг шериклари бўлган, чунки люклар жуда оғир – 70 килогача эди. Лекин шериклари “Газель” автомашинасида қочиб кетишга улгурган,- дейди полиция расмийси.

Шунга қарамасдан, у шерикларсиз ишлагани ва ҳар бир темир қопқоқни 200 рублдан пуллаганини айтмоқда, дея қўшимча қилди Мальцева.

Полиция ходимларига берган кўрсатмасида, бу йигит уйланишга пул тўплаш ниятида бу ишга қўл ургани ва тўйига 400 кишини таклиф қилишни режалаштирганини айтган.

Қабристондан қопқоқ ўғирлаган мигрант терговда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:32 0:00
Бевосита линк


Исми Очил экани айтилаётган ўзбекистонлик фаррош аравачада канализация люкларини олиб кетаётганида, уни қабристонга келганлардан бири кўриб қолган.

- У (воқеа гувоҳи-таҳр) қабристондан ниманидир олиб чиқиб, “Газель” автомашинасига юклаётган йигитларни кўриб қолган ва қўриқчиларни чақирган. Жиноятчиларнинг темир ломи ётган жойда қўриқчилардан бири яширинган ва бироз вақтдан кейин ломни олиб кетгани келган шахсни қўлга олган. Милиция ҳозирча йўқолган 15 дона темир люкларнинг 3 донасини топди,- дейди Наталья Мальцева.

Полиция расмийси айни пайтда Москвадаги барча металл қабул қилувчи пунктлар полиция ходимлари томонидан текширилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, охирги пайтларда Москванинг Жанубий округида майда жиноятлар билан қўлга тушаётган мигрантлар сони кўпайиб бораётгани кузатилмоқда.

Москванинг Бош тергов бошқармаси раҳбари Вадим Яковенконинг оммавий ахборот воситаларига берган маълумотига кўра, 2010 йилда Россия пойтахтида мигрантлар томонидан жами 12 мингдан зиёд жиноятлар содир этилган.

Полиция раҳбарияти жиноятларни уюштириш учун муҳожирлар йирик жиноий гуруҳларга бирлашаётганидан хавотир билдирмоқда. Озодлик Россия пойтахтининг турли минтақаларида меҳнат муҳожирлари шаҳарчалари пайдо бўлаётгани ҳақида хабар берган эди.

Данилово қабристонининг ўзини Владимир, деб таништирган қўриқчилар сменаси бошлиғининг сўзларига кўра, ўзбекистонлик бу йигитча фақат майда ўғрилик юзасидан жавобгарликка тортилади.

- Данилово қабристони Москванинг қадимги тарихий обидаларидан ҳисобланади. Бу ерда машҳур шахсларнинг қабрлари бор. Яхшиям ўғрилар тарихий обидалар атрофидаги темир панжара ёки бошқа конструкцияларни олмасликка ақли етган, фақат оғир темир қопқоқларни олиб чиққан. Акс ҳолда улар яна “вандализм” моддаси бўйича ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин эди,- дейди Данилово қабристони қоровули.

Аниқланишича, бу қабристонда Третьяковлар сулоласи ва бошқа бир қатор рус зиёлилари ва руҳонийлари кўмилган. Қабристоннинг мусулмонлар учун ажратилган қисмида эса, машҳур совет раққоси Маҳмуд Эсомбоев дафн этилган.

Омадсиз "қопқоқ ўғрисига" нисбатан эса Россия Жиноят Кодексининг “ўғирлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда айбланувчи Москва шаҳар тергов изоляторларидан бирида сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG