"Порахўрлар билан олишяпман"
дейди Наманган вилоятининг Поп туманидан қўнғироқ қилган Набижон Абдувалиев. У давлат идораларидаги коррупциядан шикоят қилиб, президент девони ва бошқа давлат идораларига йўллаган қатор мактублари жавобсиз қолаётганидан хафсаласи пир бўлганини айтади.
- Озодликка шу сабабдан қўнғироқ қилаяпманки, мен 10 йилдан кўп катталар билан, ҳаромхўрлар билан олишиб келаман.
Озодлик: Нимага олишасиз?
- Ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, порахўрликлари, туда-сюдаларини, уларнинг катта гуруҳини қўлга туширганманда мен. Булар пора пулини олиб жиноятчини озод қилган жойлари бор, бекорга қамаган жойлари бор. Ана шулар ҳисобига мен булар билан шунақа бўлиб қолганман. Ўзбекистон президентини Ўзбекистон қомуси деб биламан. 20 апрел 2011 йил биринчи очиқ хатни президент девони ҳурмати адолатли ҳал қилинмади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма ходимлари. Қомусимизнинг иккинчи моддасида давлат органлари, манфаатдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул дейилган. 35-модда ҳар бир шахс бевосита ўзи ваколатли давлат органларининг масъуллари, халқ вакилларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга дейилган.
2010 йил 25 сентябр сенатор Фармоновга мурожаат қилганман. 9 ой бўлаяпти жавоб йўқ. 15 февралда хат билан Сенат раиси Собировга мурожаат қилсам, Сенат жавоб бериши лозим бўлган хатни сенатор Светлана Ортиқова Ўзбекистон Бош прокуратурасига беради. Бош прокуратура хатни таҳлил қилмасдан 25 феврал куни Наманганга олиб боради. Жавоб йўқ. 2010 йил 20 октябр куни Бош вазир Шавкат Мирзиëевга мурожаат қилсам, хатни Соғлиқни сақлаш вазири айбдор Икромовга юборади. Хатларни текширмаган булар. Халқ сайлаган. Солиқдан яхшигина маош оладилар. Халққа хизмат қиламан деб ваъда берган ишга кирганда. Озодлик орқали эшитсин деб сизларга қўнғироқ қилиб айтаяпман, дейди поплик Набижон Абдувалиев.
"Бу бедодликлар қачонгача давом этади"
дея куюниб гапирди Москвадан қўнғироқ қилган Россия фуқароси, асли ўшлик Рустамжон Шарипов. У сўнгги икки йил давомида Қирғизистонда бўлмагани учун ота-онасини кўриш мақсадида Ўшга борган пайтда қирғиз милицияси ходимлари уйидан олиб кетиб, 2010 йилги зўравонликларда айблаб қийноққа солганликлари, катта пора эвазига қамоқдан зўрға қутулиб Россияга чиқиб кетганини гапириб берди.
- 2011 йил 10 апрелда Қирғизистонга, ватанга қайтиб бордим. Борган куним уже таможнядан қийнашни бошлади.
Озодлик: Қирғизистон божхоначилари-а?
- Ҳа. Айбимиз ўзбекмиз. Урди, бошқа қилди, пулларимизни олди. Бир сўмсиз уйга кириб бордик. Ўш шаҳри, Шаҳидтепа маҳалласида яшайман. Бордим, уч кун ота-онам билан дийдор ўтирдим. Тўртинчи кундан келишни бошлади. Бир ҳафтадан кейин дабдурустдан келдида, ҳаммани ушлаб мени сўради. Шарипов Рустамман дедим. “Сен одам ўлдиргансан” дейди. Мен қайси одамни ўлдираман? Маҳкамага борамиз, ўша ерда гаплашамиз. Толко русча гапирдим. Олиб чиқди, қўлларимга бир нарсалар санчишди, ниналар санчди ҳаттоки.
Озодлик: Қаерга олиб борди кейин?
- Уголовний розискда битта отделга олиб кирди. Шаҳарники. Электрошок билан урдириб издиватся қилиб ўйнади.
Озодлик: Қанча ушлаб турди?
- Бир суткадан ошиқ.
Озодлик: Бир сутка давомида нима бўлди?
- “Сен Ўшда бўлгансан. Полний далиллар бор” дейди. “Докажи мне” десам, “Сейчас докажем” дейди. Никак они недоказали. Менинг бўйнимга қўя олмайдида. Чунким мен бўлмаганман.
Озодлик: Россия фуқаросиман деяпсиз. Россия элчихонасига мурожаат қилмадингизми?
- Қилдим. Ўшаларнинг ëрдами билан бир сутканинг ичида чиқиб кетдим. Лекин пул тўланди. Бу нарса қачонгача давом этади? Сиëсат билан шуғулланадиган, бошқа нарса қиладиган, ҳақиқатни олиб борадиган толко Озодлик радиоси қолди менинг тушунишим, билишим бўйича. Бошқа бир инсон ўзининг ҳуқуқини талаб қилаяпти. Қачон ëруғ юз билан қайтсак бўлади? Бу нарсага мен чидай олмаяпман. Мана кўргим келаяпти ота-онамни. Ўшимда юргим келаяпти. Минг Россия фуқароси бўлсам ҳам ўша ерга боришга ҳаққим борку. Ëрдам бўлса қани ота-онамизнинг олдига ëруғ юз билан қайтсак. Борсагу қучоғини очиб кутиб олишса. Қўрқиб кутиб олишмаса, дейди Москвадан қўнғироқ қилган Россия фуқароси, асли ўшлик Рустамжон Шарипов.
"Ўзбеклар учун юрагим йиғлайди"
дейди Тошкент вилоятининг Паркент туманидан қўнғироқ қилган Зикриё Салимов. У Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан кузатилаётган таъқиблар хусусида бундай фикр билдирди.
- Ўш-Жалолобод воқеаларининг бир йиллиги муносабати билан мана шу ерда бир йил давомида бўлаëтган воқеаларни Озодлик ва бошқа матбуот воситалари орқали кузатиб келиб, шу даражада тўлқинланиб юрагим, қалбим, бутун вужудим йиғлади. Йиғлаганининг боиси қирғиз, ўзбек, қозоқ, туркман туркий халқлари агар 500-1000 йиллик тарихини изласа, отаси, онаси битта. Бекорга Чингиз оғамиз манқурт образини яратмаган экан. Ана шундай манқуртлар борлиги учун яратган экан. Бу ерда мен қирғиз халқини айблай олмайман. Лекин ўша миллатлараро, ўзбекларга қарши гижгижлаб, уларни шу ҳудуддан ҳайдаш ëки камситиш, уларни ер билан яксон қилиб, миллат сифатида Қирғизистонда йўқ қилишга ҳаракат қилган айрим худбин шахслар туркий халқнинг ғирт душманлари деб ўйлайман. Бундай манқуртликни инсоният тарихида кўз ўнгига келтириш қийин. Кўзини очсин бу қирғиз раҳбарлари. Роза Ўтунбаева ҳам кўзини очиши керак. Халқаро комиссиянинг хулосаларидан хулоса чиқариб, ўзбек миллати ҳам ердан чиққан қўзиқорин эмас ахир. У ҳам бир миллат. Бир миллатнинг ўша ердаги парчаси. Агар бу ëғини суриштирадиган бўлса, водийнинг бир чеккаси ҳисобланади Ўш билан Жалолобод. Қўқон хонлигининг ерлари бўлган ахир бу ерлар. Буни ҳеч ким даъво қилаëтгани йўқку. Нимага бунчалик узоқни кўра олмаслик, худбинликка боришини мен ҳеч тасаввур қила олмайман, дейди Паркент туманидан қўнғироқ қилган Зикриё Салимов.
*********************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!