Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:32

Тошкентда Ўш қирғинига оид фильм намойиш қилинди


НТТ канали орқали 21 июн оқшомида намойиш қилинган “Изтироб” филми Қирғизистон жанубида ўтган йили содир бўлган воқеалардан баҳс этади.

Мазкур филм Белгияда рўйхатган олинган Алишер Навоий институти томонидан тайёрланган.

Қароргоҳи Брюсселда жойлашган Алишер Навоий институтининг мақсади Қирғизистон жанубидаги вазиятни изга солишда кўмаклашиш экани айтилади. Мазкур ноҳукумат ташкилоти шу йил май ойида ўзбекистонлик ва қирғизистонлик ҳуқуқ фаоллари томонидан Тошкентда тузилган "Ўш ташаббуси гуруҳи" билан бирлашганини эълон қилганди.

Сценарий муаллифи ва режиссёри Абдукарим Мирзаев бўлган “Изтироб” фильми 2010 йилнинг 10-15 июн кунлари Қирғизистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида содир этилган хунрезликлар ҳақида ҳикоя қилади.

Филмда Қирғизистон жанубида миллатчилик ҳаракатлари ҳали-ҳануз тўхтамагани, одамлар миллий мансубиятга кўра дискриминация қилинаётгани қайд этилади.

Абдукарим Мирзаевга кўра, "Изтироб" филмини суратга олишда Ўзбекистондаги бирорта давлат ёки нодавлат телеканали техникасидан фойдаланилган эмас, НТТ эса фақат филм трансляциясига лутфан розилик берган, холос.

Фильм муаллифи ва режиссёри бу филм келажакда рус ва инглиз тилларига таржима қилиниши режаланаётганини ҳам қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG